11 сен 07:03
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC Қирғизистонда турнир ўтказишга қизиқяптими?
Ташкилотнинг қирғизистонлик собиқ чемпиони Валентина Шевченко ўз мамлакати ҳудудида ўтказилиши мумкин бўлган UFC турнири ҳақида гапирди.
"UFC турнири Қирғизистонда ўтказилишини жуда хоҳлардим. Бунинг учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Ташкилот ҳам ғоямни қўллаб-қувватлади, қизиқиш билдирди. Умид қиламанки, томонлар келишувга эришади ва биз Қирғизистонда UFC турнирини ўтказамиз", деди Шевченко.
Аввалроқ, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров АҚШда UFC раҳбари Дана Уайт билан учрашган эди. Бунинг фонида мамлакатимиз ҳудудида ҳам турнир ташкил этилиши ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Режа бўйича 2027 йилнинг февраль ёки март ойида Тошкентда UFC турнири ўтказилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар