UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

08 окт 19:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди

UFC`нинг аёллар ўртасидаги енгил вазн тоифасидаги янги чемпиони Наталия Сильва яқинда жароҳати сабабли чемпионлик камаридан воз кечган собиқ чемпион Валентина Шевченконинг табригига киноя билан жавоб қайтарди.

38 ёшли Шевченко 28 ёшли Сильвани 4 октябрь куни Ван Цун устидан қозонган ғалабаси ва вакант қолган чемпионлик камарини қўлга киритгани билан дарҳол табриклади. "...лекин бўшашма ва камарни асра, тез орада мен унинг ортидан келаман", — деб ёзди Шевченко ижтимоий тармоқларда.

"Аввало, унинг жангни кўришга вақт топгани ёқимли, тўғрими? Қолаверса, дивизионда нималар бўлаётганини кузатишга ҳам вақти бор экан. Биринчидан, у дарҳол хатога йўл қўйди: бу энди унинг камари эмас, бу меники. Мен уни қўлга киритдим", — деди Сильва MMA Fighting нашрига берган интервьюсида.

Бундан ташқари, бразилиялик чемпион Шевченконинг қайтиши ва унинг бошқа даъвогарлардан олдин жанг қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги фикрларини пасайтиришга уринди.

"Ростини айтсам, Валентина энди мен учун муҳим эмас, — деди Сильва. — Унинг камари бўлганида мен у билан жанг қилишни хоҳлагандим. Ҳозир эса у менинг рақибим бўладими ёки бошқа бировми, фарқи йўқ. Менга умуман Валентина ҳақида ўйлашнинг кераги йўқ. Агар у қайтганида жанг қилишни хоҳласа, биз рейтинг ва навбатга қарашимиз керак бўлади, чунки яхши натижалар кўрсатаётган ва жанг қилишга лойиқ қизлар бор".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг