UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

29 авг 17:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Шанхай турнирининг co-main event жангида чуқур нокаут кузатилди

Айни дақиқаларда Хитойнинг Шанхай шаҳрида UFC Fight Night 286 турнири бўлиб ўтмоқда.

Оқшомнинг аҳамияти жиҳатидан иккинчи муҳим жанги аёллар миниман вазн тоифасида ўтказилди. Унда Бразилия вакиласи Дениз Гомес мезбон аралаш яккакураш устаси Янь Сяонанга қарши октагонга чиқди. 

Гомес дивизион рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турган хитойлик рақибасини биринчи раунднинг охирларида кучли зарба билан нокаутга учратди. Рефери бу вазиятда жангни тўхтатишга мажбур бўлди.  

Шу тариқа, 26 ёшли Дениз Гомес кетма-кет бешинчи ғалабасини расмийлаштирди. Ҳисобидаги ғалабалари 13 тага етди. Мағлубиятлари сони 3 талигича қолди. Тажрибали 37 яшар Янь эса кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Бу унинг фаолиятидаги олтинчи мағлубияти бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг