UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44Жаҳонгир Зокиров дебют қиладиган Zuffa 8 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 13:09Жастин Гэтжи UFC бизнесидан улуш сифатида компенсация талаб қилмоқда 0 12:38"Олтин тўп" соҳиби: "Роналду Ўзбекистон билан ўйинда хет-трик қайд этса, ажабланмайман" 0 12:06Арман Царукян: "Пикапни обуначилар ўртасида ўйнайман, кейин эса Гэтжини йўқ қиламан!" 0 11:39Дана Уайт Колизейда UFC турнири ўтказиш эҳтимолини баҳолади 0 11:01WBA битта вазн тоифасини "муомала"дан чиқарди 0 10:36Кабо-Верде мураббийи Уругвай билан ўйиндаги сенсацион натижа ҳақида гапирди 0 10:10Дана Уайт - UFC’нинг янги рейтинглари ҳақида: "Кўпчилик норози бўлади" 0 09:37"Унинг камарини тортиб оламан". Иан Гарри — Махачев билан жанг ҳақида гапирди 0 09:06FIDE Жамоавий Жаҳон чемпионати-2026: Абдусатторов чемпион! Яна уч шахматчимиз совриндор бўлди 0 08:33Беҳруз Каримов Португалия билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин 0 19:31Жаҳон кубоги якунланди. Эркаклар терма жамоамиз биринчи! 0 17:44Гулистан Пердибаева Осиё чемпионати совриндори! 0 17:02"Топурия реванш талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. У стулда ўтирганича таслим бўлди" - Гэтжи 0 16:29"Манчестер Сити" ва Родри шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди 0

13 май 11:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFCдаги энг омадсиз "башоратчи" ким эканлигини биласизми? У Гэтжи ва Масвидалга ишониб, биткоин ҳисобида $1 млн ютқазган

Теглар :  Рэпер Дрейк
Рэпер Дрейк UFCдаги жангларга пул тикиб, жуда катта маблағидан айрилган.

Рэпер Дрейк — ММАнинг ашаддий мухлиси: у Хабибга қарши жангда Конорни қўллаб-қувватлаган (вазн ўлчаш маросимида ҳам бўлган), ва у мунтазам равишда жангларга пул тикиб келади. UFC 272 турнири доирасидаги Масвидаль — Ковингтон жангида у Хорхега мухлислик қилган ва унинг ғалабаси учун биткоин ҳисобида 275 минг доллар тиккан. Масвидаль жангда аутсайдер бўлганини ҳисобга олсак, унинг ғалаба қозониши йирик воқелик эди.

Лекин "ставка" ўхшмади: Ковингтон, кутилганидек бир уринишдаёқ Масвидальни мағлуб этди. Жангдан сўнг эса Дрейкка гап-сўзлар "отилди":

"Келинг, Дрейк бугунги оқшомда бой берган пуллар ҳақида гаплашамиз. Сен спортда пул тикишни билмайсан, Дрейк. Рэпга ва аҳмоқона албомларингга қайт".

Бироқ, Дрейкнинг муваффақиятсизлиги тўхтамади — у NBA ва NFLга пул тика бошлади. Унга ҳеч қаерда омад кулиб боқмасди (гарчи Супербоулда 140 минг доллар ютган бўлсада). Аммо, Дрейк UFC 274 турнирида ҳам таваккалга қўл урди: бу сафар у Гэтжининг Оливейрани мағлуб этиши учун 550 минг доллар тикади ва яна ютқазади, агар унинг тахмини тўғри бўлганида, 1 млн 375 минг доллар ютиб олган бўлар эди.



Дрейк яна аутсайдерни танлади ва яна ютқазди. Гэтжи Оливейрани икки марта нокдаун қилган бўлсада, дастлабки раунднинг ўзида Чарльз уни бира-тўла нокаутга учрата олди. Дрейк эса биргина жангнинг ўзида 825 минг доллар йўқотди. Албатта, бу рэпер учун фалокат эмас (у 2021 йилда 50 млн доллар ишлаб топган), лекин муваффақият қозониш ҳар доим ёқимли.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг