UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

25 июн 17:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC'га ўтиши кутилаётган яна бир ўзбек жангчиси: "Ваъда бераман, бу соҳада ҳеч нарсага эриша олмайсан"

Dana White Consider промоушени жангчиси Анвар Бойназаров "пиар" билан кўтарилмоқчи бўлаётган ёш спортчилар ҳақида фикр билдирди.

"Бугунги ёш спортчиларимиз кўп сўрашади, қандай қилиб чемпион бўлсак бўлади, деб. Чемпион бўлиш учун биринчи ўринда мақсад керак ва ўша мақсадга қараб режа қилиниб, режа асосида меҳнат қилинади. Ин ша Аллаҳ, албатта натижасини кўрасизлар. Бу йўлни машҳур бўлиш учун ёки пул ишлаб, бой бўламан, деб танлаш хато. Мен ваъда бераман, бу соҳада ҳеч нарсага эриша олмайсизлар. Сени фақат маҳалла-кўй, қариндошларинг таниб билиши мумкин. Ўзингни "пиар" қилсанг, реклама қилсанг, сени ҳеч ким спортчи деб эмас, актёр ёки масхарабоз деб билади", - дея ёшларга мурожаат қилган ҳамюртимиз.

Эслатиб ўтамиз, Бойназаров сўнгги жангини 26 январь куни Жон Фамга қарши ўтказиб, жангнинг 22 сониясидаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонган эди. Ҳамюртимизнинг ғалабасига енгил вазнда UFC'нинг собиқ чемпиони Чарльз Оливейра ҳам муносабат билдирган эди.

Аввалроқ, ҳамюртимизнинг UFC президенти Дана Уайтга тегишли яна бир промоушен — "Dana White's contender series" билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик.




Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг