UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0 18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0 17:54Хотамбек Бойназаров кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0

27 июн 08:10
Янгиликлар

Теннис

"Уимблдон"га қуръа ташланди. Нигина Абдураимованинг рақибаси маълум!

Бугундан "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг саралаш баҳслари бошланади.

Умумий мукофот жамғармаси 44,7 миллион фунт стерлингни (тахминан 52,2 миллион евро) ташкил этувчи мусобақанинг аёллар ўртасидаги саралаш баҳсларида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам ўз имкониятини синаб кўради. Турнирнинг мукофот жамғармаси ўтган йилги билан таққослаганда 11,2 фоизга оширилиб, мусобақа тарихида рекорд даражага етказилди.

Қуръа натижасига кўра мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси саралашнинг биринчи даврасида япониялик Моюка Учижимига қарши кортга чиқади. Айни пайтда Абдураимова WTA рейтингида 172, Учижима эса 153-ўринни эгаллаб турибди. 

Ушбу жуфтлик ғолибаси кейинги босқичда америкалик теннисчилар - Ирина Фалкони ҳамда София Кенин учрашувида зафар қучган ракетка устасига қарши баҳс олиб боради. Дунёнинг 126-ракеткаси бўлиб турган Кенин 2020 йилги Австралия Очиқ чемпионати ғолибаси ҳисобланади. 

Маълумот учун, Нигина Абдураимова - Моюка Учижима учрашуви бизнинг вақт билан соат 18:00да бошланиши белгиланган. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказадиган бешинчи учрашуви бўлади. Бунгача барча қарама-қаршиликларда Кунчиқар юрт вакиласининг қўли баланд келган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг