UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Жаско коач Рамазон Темировнинг вазни қандай ҳолатда эканини айтди 0 11:59AIPS ЖЧ-2026нинг энг яхши ўн нафар футболчиси номини эълон қилди 0 11:27Магомед Анкалаев Алекс Перейрага қарши реваншга чиққанидан афсусдалигини тан олди 0 10:55Рамазон Темиров илк бор Стив Эрцег ҳақида гапирди 0 10:24Тайсон Фьюрининг жанги жонли эфирда намойиш этилмайди 0 09:52МЮ афсонаси Аргентинанинг финалдаги ўйини ҳақида: "Бир қоп аҳлатдек ўйнашди" 0 09:11Бугун Иқболжон Холдаров ва Самандар Олимов Арманистонда рингга чиқади 0 08:39Венгриялик машҳур велосайёҳ Олимпия шаҳарчасида бўлди 0 08:0239 ёшли Майкл Пейж: "Ҳанузгача UFC камарини қўлга киритишга қодирман, деб ҳисоблайман" 0 19:10Суперлигада мураббийлар "рокировкаси": танаффусдаги кутилган ва кутилмаган тайинловлар 0 18:37Хабиб Нурмагомедов ЖЧ–2026нинг рамзий терма жамоасини тузди. Унда Месси ва Роналду йўқ 0 17:53Асу Алмабаев RAF Лигасидаги илк жанги эълон қилинди 0 17:26Музаффаров ва Холдаров Ереванда илк жангларини ўтказишди 0 16:54Винисиус косметик операция қилдирди 0 16:25Қозоғистонлик Жаҳон чемпиони Жанибек Алимханули бошқа вазнга ўтаётганини эълон қилди 0

07 июн 11:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Украин бокси афсонаси Василий Ломаченко фаолиятини якунлади

Икки карра Олимпиада чемпиони, жаҳон чемпиони, проф бокснинг учта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Василий Ломаченко фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Украиналик бокс афсонаси 2024 йилнинг май ойида профессионал рингдаги сўнгги жангини ўтказганди. Ўшанда у енгил вазнда IBF чемпионлик камарини қўлга киритганди. Унинг ҳисобида 18 ғалаба ва 3 мағлубият бор. 

"Ҳар бир боксчининг фаолиятида шу кун келади. Ҳар бир нарсанинг бошланиши бўлганидек, якуни ҳам албатта бор. Менда шу кун етиб келди. Мени дунёга танитган бокс қўлқопларимни михга илиш фурсати етди", — деб ёзди 37 ёшли Ломаченко ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. 

Маълумот учун, Василий Ломаченко Пекин-2008 ва Лондон-2012 Олимпиадаларида олтин медални қўлга киритган. У проф боксдаги учинчи жангидаёқ жаҳон чемпионига айланганди. Лома еттинчи жангида икки, ўн иккинчи жангида эса учта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлиб, ўзига хос рекорд ўрнатган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг