UZ

Сўнгги янгиликлар

20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0 20:14Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:45"Ғалаба қозонамиз". Сурия терма жамоаси аъзолари Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди? 0 19:13Эртага уч нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади 0 19:02Осиё ўйинларининг ўнинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:45Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида ҳам тўртта медалга эга чиқдик! 0 17:11Ўзбекистон футзал МТЖ ФИФА рейтингида пастлади 0 15:47Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов Душанбеда жанг қилади 0 14:31Жавоҳир Синдаров FIDE Excellence Awards 2026 ғолиби бўлди 0 11:56Мария Тимофеева Портудаги WTA 125 турнири ғолибига айланди 0 10:40Президент Шавкат Мирзиёев шахматчиларни Олимпиададаги ғалаба билан табриклаб, Синдаровга чемпионлик баҳсида омад ёр бўлишини тилади 0 20:23Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 19:11Манба: ФИФА президенти тез орада Тошкентга келади 0 18:48Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:12Медаллар рейтинги: Осиё ўйинларининг саккизинчи кунидан кейин ҳам ўрнимизни сақлаб турибмиз 0

18 дек 19:00
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Улар 10 фарзанднинг ота-онаси бўлишни хоҳлайдилар. Тайсон Фьюри муваффақиятининг сири йўқ, шунчаки унинг рафиқаси Пэрис бор! (ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ)

Теглар :  Тайсон Фьюри
Уайлдер билан жангдан сўнг Фьюри ғалаба сири ҳақида гапирган эди.

Аслида Тайсонининг муваффақиятининг ҳеч қандай сири йўқ. Шунчаки, унинг рафиқаси Пэрис бор!

Чемпионнинг вафодор ҳамроҳи

Тайсон Фьюри - ҳафтанинг асосий одами! У бир неча кундан сўнг Александр Усик билан жанг қилади. У бутун фаолияти даврида - ва хатто олдин ҳам, айниқса омадсизликка учраган чоғлари рафиқаси Пэрис унинг ёнида бўлган. Уларнинг ҳикояси Тайсонга катта таъсир кўрсатган махсус сюжетдир.

Тайсон Фьюри ва Пэрис ўсмирлик чоғларида дўстларининг тўйида учрашишган. Қиз 15 ёш, бўлажак бокс юлдузи 18 ёшда эди. Бу бир қарашдаги севги эмас эди, лекин бир йилдан сўнг Пэрис Тайсонни туғилган кунига таклиф қилди. Шундан сўнг эса улар дам олиш кунларини бирга ўтказа бошладилар.

Фьюри каби Пэрис ҳам ирланд кўчманчиларининг қизи эди (одатда лўлилар деб аталади) ва у 16 ёшга тўлганида улар учрашишни бошладилар.

«У менинг биринчи йигитим эди, чунки 16 ёшгача ҳеч ким билан учрашолмасдим. У мен кўрган ягона эркак. Тайсон бутун ҳафта давомида бокс залида машғулот ўтказарди ва дам олиш кунлари биз учрашардик. Мен ҳар доим учрашувимиздан хурсанд бўлардим», - деб эслайди қиз.

Пэрис 18 ёшга тўлганида улар турмуш қуришди. Тўйдан 15 йил ўтди ва ҳозир эр-хотин етти фарзандни тарбияламоқда. Кенжа фарзанд ўтган йилнинг август ойида туғилган ва қизалоқ ўлим билан курашаётганди: чақалоқ - Афина реанимацияга ётқизилган, Тайсон Инстаграм фойдаланувчиларидан қизи учун ибодат қилишни сўраган эди.

Ҳайрият, ҳаммаси яхшилик билан тугади, лекин Пэрис жуда ҳавотирда эди ва у ҳали ҳам яна фарзанд дунёга келтиришни хоҳлайдими, йўқми. У шу ҳақида ўйларди (дастлаб эр-хотин 10 нафар фарзандли бўлишни режалаштирган).

«Афина ҳозир яхши, лекин бу яхшигина стресс эди. Мен буни яна бошдан кечиришни хоҳламайман. Аммо, мен ҳали ҳам болаларим кўп бўлиши мумкин деб ўйлайман».

Бироқ, Фьюрининг оиласи фожиа билан биринчи марта тўқнаш келиб тургани йўқ. 2014 йилда, Фьюри Владимир Кличкони мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлишидан бир йил олдин, Пэрис фарзандини муддатидан олдин дунё келтирганди. Ўша пайтнинг ўзида Тайсоннинг амакиси касалхонада вафот этганди.

«Мен бу ҳақда ҳеч қачон гапирмаганман, лекин рафиқам Пэрис ҳали олти ойлик чақалоқни дунёга келтирди. У туғилганда мен ўша ерда бўлишим керак эди. Биз шифохонанинг бир бўлимида эдик, амаким Хьюи эса бошқа бўлимида дунёни тарк этди. Бу 2014 йилнинг охири эди ва мен буларни унутишга ўзимни мажбур қилдим. Буни миямдан чиқариб ташлашим керак эди», - деди Тайсон.

Эр-хотин 2015 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда янада оғир инқирозни бошдан кечиришди. Ўшанда Фьюри жаҳон чемпиони бўлган ва даҳшатли тарзда тушкунликка тушиб қолган - Тайсон спортни ташлаб, гиёҳвандликка берилиб, жуда семириб кетганди. Бу ҳақиқий фалокат эди, чунки боксчи биполяр бузилишидан (руҳий ҳасталик) азият чекади ва ҳатто ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйларди.

«Кличко билан жангдан сўнг у деярли тушкунликка тушиб қолди. Эртаси куни мен нимадир нотўғри эканлигини тушундим. У ҳозиргидан бошқача гапирди, оддий бахтли одамдек. Тайсон боксга қайтмайди шекилли деб ўйлардим, чунки у доимо такрорларди: «Мен ҳеч қачон бундан ортиқ юқорига кўтарила олмайман».

У қаттиқ тушкунликка тушди ва ҳаётнинг маъносини кўрмади. Мен Тайсонга айтдим: «Сизда яшаш учун фарзандларингиз бор. Сизда биз бор, сиз биз учун яшашингиз керак». Ва у жавоб берди: «Аммо мен яшашни хоҳламайман».

Мен, унинг отаси ва акалари бир-биримизга қўнғироқ қилиб: «Тайсон бугун яхшими?» деб сўрардик. Биз доимо Тайсон ўз жонига қасд қилишидан қўрқиб яшардик», - деб эслайди Пэрис.

Вазият тобора ёмонлашди: Фьюри алкоголь ва гиёҳванд моддаларга қарам бўлиб қолди, кечаси уйга келмасди, у қаттиқ тушкунликка тушди ва аксарият ҳолатда кўз ёшлари билан қайтди. Пэрис бунга чидай олмади: у болаларни олиб, эрини ташлаб кетмоқчи эди, лекин у доим сабр қилди.

«Мен ҳар куни кетишни хоҳлардим. Ҳар куни йиғлардим, азоб чекардим ва: «Бунга дош беролмайман», деб ўйладим. Бир неча бор нарсаларимни йиғиб, болаларни машинага чиқардим.

Лекин мен тушуниб етдимки: «Биз севганимизни ташлаб кетамизми? Биз уларга ўзини қутқаришига ёрдам бермаймизми? Ўзини ҳалок қилишига рухсат берамизми?» Тайсон мени ва болаларни ҳеч қачон ташлаб кетмаган ва биз ҳам уни тарк этмаганмиз. Биз биргамиз ва буни бир жамоа бўлиб бошдан кечирдик», - дея тан олди Пэрис.

Турмуш ўртоғи у билан қолди, Фьюри ўзини ўнглаб олди: бир куни у Хеллоуин байрамидан кейин уйга келди ва тўсатдан унга ичкиликдан воз кечаётганини айтди. Ва шундан бери ҳамма нарса юқорига кўтарилди - Тайсон депрессияни енгди ва яна бахтли бўлди.

Шу ҳафта эса у Александр Усикка қарши учта камар учун реванш жангини ўтказади. 


САРВИНОЗ РАХМОНҚЛУОВА таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг