UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

04 дек 19:43
Янгиликлар

Таэквондо

Улуғбек Рашитов — дунё миқёсида "йилнинг энг яхши эркак спортчиси" деб топилди!

Бутунжаҳон таеквондо федерацияси (WТ) 2024 йилнинг энг яхшиларини аниқлаш учун спортчилар ва мураббийларнинг овоз бериш натижаларини эълон қилди.

Овоз бериш натижаларига кўра, йилнинг энг яхши эркак спортчиси номинациясида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов ғолиб бўлди.

Тақдирлаш маросими бугун Гонконгда давом этаётган пумсэ бўйича Жаҳон чемпионати доирасида бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов ҳам иштирок этиб, Бутунжаҳон таэквондо федерацияси бош котиби Сео Жеонгкангдан ўз совринини қабул қилиб олди.

Таъкидлаш лозим, бунга қадар ўзбекистонлик таэквондочилар Жаҳон миқёсида эътироф этилмаган эди.

Номинациялар ғолиблари:

"Йилнинг энг яхши эркак спортчиси" — УЛУҒБЕК РАШИТОВ

"Йилнинг энг яхши аёл спортчиси" — Вивиана Мартон (Венгрия)

"Йилнинг энг яхши аёл пара спортчиси" — Леонор Ангелика Эспиноза (Перу)

"Йилнинг энг яхши эркак пара спортчиси" — Имамаддин Ҳалилов (Озарбайжон)

"Йилнинг энг яхши зарбаси соҳиби" — Парк Теежун (Корея Республикаси)

"Йилнинг энг яхши мураббийи" — Есбол Султанов (Тунис)

"Йилнинг энг яхши пара мураббийи" — Эндрю Дир (Буюк Британия)

"Йилнинг энг яхши Олимпия ҳаками" — Моҳамедали Элсаед (Миср)

"Йилнинг энг яхши Паралимпия ҳаками" — Паула Рамирес Руис (Испания)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг