UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

04 сен 15:41
Янгиликлар

Таэквондо

Улуғбек Рашитов: "Япониядаги гран-прида максимал натижа кўрсатишга ҳаракат қиламан"

13-15 сентябрь кунлари Японияда таэквондо бўйича Чиба-2019 Гран-приси бўлиб ўтади.

Бу мусобақада шу йилнинг июль ойида Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги 10-Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган Улуғбек Рашитов ҳам иштирок этади. Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси матбуот хизмати 2002 йилда туғилган спортчи билан суҳбатлашди.  


- Таэквондога кириб келиш қандай бўлган? 

- Ёшлигимда Брюс Ли иштирокидаги фильмларни кўп томоша қилардим. 2008 йилда дадам мени таэквондога беришга қарор қилганди. Шу тариқа ушбу спорт тури билан шуғулланишни бошладим. 


- Биринчи мураббийингиз ким бўлган? 

- Менинг биринчи мураббийим Хан Павел Афанасевич. У доим мени қўллаб-қувватлаб келади. Яхши ва ёмон кунимда ёнимда бўлган. Мураббий сифатида жуда ҳам қаттиққўл.  


- Таэквондонинг айнан нимаси сизга ёқади? 

- Буни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Бу ҳар кунги одатимга айланиб улгурган. 


- Кумирингиз ким? 

- Мен ўзимга ўзим кумирман. 


- Сиз аста секин ўсмирлар даражасидан катталар даражасига ўтаяпсиз. Улар ўртасида қандай фарк бор? 

- Ўсмирлар ўртасидаги мусобақалар нисбатан осонроқ. Катталар ўртасидаги мусобақаларда эса рақиблар жисмоний жиҳатдан кучлироқ ва анчайин тажрибали. 


- Сентябрь ойида Япониядаги Гран-прида иштирок этасиз. Бу мусобақадан нима кутаяпсиз? 

- Япониядаги Гран-прида максимал натижа қайд этишга ҳаракат қиламан.


Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг