UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0

01 авг 11:40
Янгиликлар

Теннис

Умагдаги турнир бош соврини Янник Синнерда!

Хорватиянинг Умаг шаҳрида ўтказилган ATP турнири якунига етди.

Финал учрашувида бироз кутилмаган натижа қайд этилди. Рейтингда 10-поғонадан жой олган италиялик Янник Синнер дунёнинг бешинчи ракеткаси, испаниялик Карлос Алькаразни 6/7(5), 6/1, 6/1 ҳисобида мағлуб этиб, бош соврин соҳибига айланди.

Теннисчилар кортда 148 дақиқа ҳаракат қилишган. Ўзаро учрашувларда ҳисоб тенглашди - 2:2. Синнер 2 та, Алькараз эса 6 та эйс зарбасини амалга оширган. Янник фаолиятида илк бор Топ-5`даги теннисчини мағлуб этди. Унгача ҳисоб Топ-5`дагилар фойдасига 0:13 эди.

Синнер мавсумдаги биринчи, фаолиятидаги олтинчи совринни қўлга киритди. Хорватиядаги муваффақиятли иштирок италияликка 81,310 евро мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкоси келтирди. Янник грунт қопламали турнирлардаги биринчи совринига айнан Умагда эга чиқди. 

Қизиқ томони шундаки, Алькараз кетма-кет иккинчи финалда ютқазди. Ўтган ҳафта у Гамбург турнирининг финалида Лоренцо Музеттига имкониятни бой берган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг