UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

10 ноя 13:34
Янгиликлар

Кураш

“Универсиада-2019”. Ғолиблар финал босқичида иштирок этади

Олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ўтказиладиган Универсиада спорт ўйинлари дастуридан ўрин олган спортнинг белбоғли кураш тури бўйича ҳам жойларда вилоят босқичлари якунига етмоқда.

Хусусан, Қарши давлат университетида Универсиада спорт мусобақалари дастуридан ўрин олган белбоғли кураш бўйича саралаш беллашувлари бўлиб ўтди. Вилоятдаги мавжуд олий таълим муассасаларидан 100 нафарга яқин полвонлар -55, -60, -66, -73, -81, -90 ҳамда +90 кг. вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш тушишди. 

Муросасиз беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, Муҳаммад Наимов (-60 кг. ҚДУ), Бекмурод Бердиев (-66 кг. ҚДУ), Фаррух Давуров (-73 кг. ҚДУ), Рамозон Норқобилов (-81 кг. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти), Лазиз Эгамов (-90 кг. ҚДУ), Салоҳиддин Зарипов (+90 кг. ҚДУ)лар барча рақибларидан устун келиб, “Универсиада-2019” Республика босқичига йўлланма олишди.

Баҳриддин ЯРМАТОВ, белбоғли кураш бўйича вилоят бош мураббиий: 

- Миллий спорт турларимиздан бўлган белбоғли кураш вилоятимизда кейинги йилларда ёшлар ўртасида оммалашиб бормоқда. Хусусан, олий ўқув юртларимизда ҳам қизиқиш юқорилиги боис, беллашувлар муросасиз, қизиқарли ва шиддатли жараёнларга бой тарзда ўтади. Бугунги мусобақада ҳам энг кучли полвонларимизни саралаш осон кечмади. Ўйлайманки, республика финал босқичида полвонларимиз юқори натижаларни қайд этиб, кучли учликдан жой олишади. Тез орада ўқув-йиғин машғулотини бошлаймиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг