UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09“Насаф” аёллар жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/4 финалига чиқди 0 10:38Умматалиев ғалаба қозонган оқшомнинг асосий жанги WBC камари учун кечди 0 10:07UFC Vegas 124: Қирғиз жангчиси 12-ғалабасини қўлга киритди 0 09:36Оғир вазнлилар иштирокидаги UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жангида нокаут! 0 09:05Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" меҳмонда камбэк эвазига ғалабага эришди + ВИДЕО 0 08:34Диёра Келдиёрованинг қайси мусобақада қатнашиши маълум бўлди 0 08:03Қозоғистон Олимпиада-2028 учун илк лицензиясини қўлга киритди 0 07:32Синдаров ва Гукеш матчида вақт назорати маълум бўлди 0 07:01"Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"га мағлуб бўлди, Ҳусанов 90 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:59Жавоҳир Умматалиев профессионал рингда учинчи ғалабасини қўлга киритди 0 19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0

25 мар 20:22
Янгиликлар

Тадбирлар

"Универсиада-2020" ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Универсиада-2020” спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан баркамол этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган уч босқичли – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” мусобақалари минглаб иқтидорли ёшларни кашф этиш билан бирга, ёш авлодни оммавий спортга жалб қилишда ҳам муҳим ўрин тутмоқда.

Илк бор 2000 йилда Наманганда ўтказилган “Универсиада” спорт мусобақалари кўплаб спортчиларнинг шаклланишида, ютуқларга эришишига ёрдам берди.

“Универсиада-2020” спорт мусобақалари Президентимиз ташаббуси билан 21 йил давомида тўпланган тажриба амалдаги тизимни кенг спорт жамоатчилиги фикрини эътиборга олган ҳолда янада такомиллаштирилиб, спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи ҳар йили навбатма-навбат спорт турлари бўйича мамлакатимизнинг барча вилоятларида ташкил этилди ва ўтказилди.

Спорт мусобақалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил “Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 864-сон қарорига асосан 12 та спорт (бадминтон, баскетбол, волейбол, гандбол, футбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, шашка, кураш, белбоғли кураш, дзюдо) тури бўйича  бахслашдилар.

“Универсиада – 2020” спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ 3 босқичда ташкил этилди.

Мазкур спорт мусобақаларининг олий таълим муассасаси (биринчи) босқичида 50 557 нафар (шундан 18 532 нафари аёл), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий (иккинчи) босқичида 6 012 нафар (шундан 2 396 нафари аёл), республика финал (учинчи) босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 1 518 нафар (шундан 418 нафари аёл) талабалар иштирок этди.

“Универсиада-2020” спорт мусобақалари якунига кўра умужамоа ҳисобида: 

1-ўрин: Тошкент вилояти;

2-ўрин: Қорақалпоғистон Республикаси;

3-ўрин: Самарқанд вилояти талаба ёшларига насиб этди.  

“Универсиада-2020” спорт ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари Ташкилий қўмита томонидан “Президент совғаси” билан тақдирландилар.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг