UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0

20 фев 16:11
Янгиликлар

Кураш

Универсиада-2022. Пойтахт вилояти жамоаси биринчи ФОТОГАЛЕРЕЯ

18-19 февраль кунлари Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг янгидан барпо этилган замонавий спорт залида Универсиада спорт ўйинлари дастуридан ўрин олган белбоғли кураш бўйича мусобақа ўтказилди.

Мамлакатимизда олий ўқув юртлари талабалари ўртасида кўп йиллардан буён ўтказилиб келинаётган Универсиада спорт ўйинлари чин маънода жисмоний тарбия ва спортни ёшлар орасида оммавийлигини таъминлашда, талабаларнинг спорт турларига бўлган қизиқишининг ортишига, қолаверса, истеъдодли талаба-ёшлар сараланиб, уларнинг катта спорт сари дадил қадам ташлашига муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда. 

Универсиада спорт ўйинлари дастуридан жой олган спортнинг белбоғли кураш тури бўйича 18-19 февраль кунлари Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг янгитдан барпо этилган замонавий спорт залида юқори савияда бўлиб ўтган республика финал босқичида ҳам энг кучли ва иқтидорли спортчилар сараланди. 

Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 98 нафар спортчи-талабалар 55, 60, 66, 73, 81, 90, +90 кг. вазн тоифасида ғолиблик учун беллашишди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси, Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамкорлигида юқори савияда ташкил этилган мусобақанинг барча вазн тоифалари бўйича  ғолиб ва совриндор спортчилар номи аниқланди. 

Демак, белбоғли кураш бўйича “Универсиада – 2022”нинг ғолиб ва совриндорлари билан танишамиз.

55 кг.

1. Асомиддин Зокиржонов  (Тошкент в.)

2. Саъдулла Мўминов (Фарғона)

3. Нурилло Камолов (Навоий)

3. Лазиз Тошкентбокв (Самарқанд)

60 кг. 

1. Камрон Ортиқов  (Тошкент в)

2. Абдулла Мамадаминов (Бухоро)

3. Соҳибжон Жакбаралиев (Наманган)

3. Диёрхўжа Мўйдинов (Фарғона)

66 кг. 

1. Азизбек Азимжонов  (Фарғона)

2. Сарвар Тўхтасинов   (Наманган)

3. Диёрбек Сайдуллаев  (Сирдарё)

3.Жамолбек Аллаёров (Сурхондарё)

73 кг.

1. Самандар Анваров (Фарғона)

2.  Нусрат Йўлдошев (Тошкент в.)

3.  Азизбек Абдуқодиров  (Сирдарё)

3. Алибек Бекмуродов (Бухоро)

81 кг. 

1. Мавлонбек Миркомилов  (Андижон)

2. Диёрбек Худойберганов (Тошкент в.)

3. Ибрат Маъмуров (Самарқанд)

3. Зиёдулла Турсунбоев (Наманган)

90 кг.

1. Бекзод Абдураҳмонов (Тошкент в.)

2. Раҳматилла Анваржонов (Наманган)

3. Бекзод Аҳмедов   (Тошкент)

3.Улуғбек Болқибоев (Жиззах)

+90 кг.

1. Илёсбек Ортиқжонов (Тошкент в.)

2. Шоҳрухбек  Миролимов (Фарғона)

3. Жасур Маҳмудов (Жиззах)

3. Ривожиддин Шарофиддинов (Наманган)

Умумжамоа ҳисобида  Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг талабаларидан иборат Тошкент вилояти жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллашди. Иккинчи ўринни Фарғона вилояти талабалари қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин наманганлик талаба-спортчиларга насиб этди.

Беллашувлар якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндор спортчи-талабалар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Тақдирлаш маросимида Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Ўзбекистон талаблар спорти ассоциацияси спорт бўлими бошлиғи Ғолибжон Ибодов иштирок этди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг