UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

07 сен 12:45
Янгиликлар

Теннис

US Open. Америка дербисидан кейин иккинчи финалчи маълум бўлди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи US Open турнирининг эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида иккинчи финалчи аниқланди.

Америкалик теннисчилар — Тейлор Фритц ва Фрэнсис Тиафо баҳси беш сет давом этди. Унда дунёнинг 12-ракеткаси бўлиб турган Тейлор Фритц ATP рейтингида 20-поғонадан жой олган ватандоши Фрэнсис Тиафони мағлубиятга учратди — 4:6, 7:5, 4:6, 6:4, 6:1.

Уч соату 18 дақиқа давом этган баҳсда Фритц 15, Тиафо эса 11 та эйс зарбасини амалга оширди. Энди Тейлор Фритц финалда дунёнинг биринчи ракеткаси Янник Синнерга қарши кортга чиқади. Италиялик теннисчи 1/2 финалда рейтингнинг 25-поғонасидан жой олган британиялик Жек Дрэйперни таслим этди — 7:5, 7:6 (7:3), 6:2.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг