UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

07 сен 09:17
Янгиликлар

Теннис

US Open. Аёллар ўртасидаги турнирда чемпион аниқланди. Ғолиб 5 млн долларга эга чиқди

Нью-Йорк шаҳрида якунига етиб бораётган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатининг аёллар яккалик баҳсларида финал учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳал қилувчи баҳсда дунёнинг биринчи ракеткаси US Open турнирининг амалдаги чемпиони, беларуслик теннис маликаси Арина Соболенко WTA рейтингида 9-ўринни эгаллаб турган америкалик Аманда Анисимовага қарши кортга чиқди. Тўқсон тўрт дақиқа давом этган учрашувда Арина 6/3, 7/6(3) ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионлик унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Мағлубиятга қарамай, Аманда теннисчиларнинг ўзаро 10-учрашувидан кейин ҳам ҳисобда олдинда бормоқда - 6:4.

US Open финали статистикаси

Арина Соболенко — 1 та эйс, 2 та қўшхато, 5 та брейк

Аманда Анисимова — 4 та эйс, 7 та қўшхато, 4 та брейк 

Соболенко фаолиятидаги 21-совринини қўлга киритди. "Катта Дубулға" турнирларидаги чемпионлик унвонлари 4 тага етди. АҚШ Очиқ чемпионатида кетма-кет иккинчи бор чемпион бўлди. Нью-Йоркдаги икки ҳафталик меҳнат Аринага 2000 рейтинг очкоси ҳамда 5 000 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини келтирди. Анисимова - 1300 очко ҳамда 2 500 000 долларлик бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг