UZ

Сўнгги янгиликлар

18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0

08 сен 09:17
Янгиликлар

Теннис

US Open турнирининг аёллар ўртасидаги баҳсларида чемпион аниқланди

Нью-Йорк шаҳри мезбонлик қилаётган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионати ўз якуни сари яқинлашмоқда.

US Open турнирининг аёллар ўртасидаги баҳсларида ғолиб аниқланди. Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг иккинчи ракеткаси беларуслик Арина Соболенко WTA рейтингида олтинчи поғонада бораётган америкалик Жессика Пегулани икки сетда ҳам бир хил ҳисобда мағлубиятга учратди - 7/5, 7/5.

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Арина катта фарқ билан олдинда бормоқда - 6:2. Бир соату 54 дақиқа давом этган баҳсда Соболенко 6, Пегула 4 та эйс зарбасини амалга оширган. Брейклар ҳам худди шу кўринишда беларуслик теннисчи фойдасига ҳал бўлди. Қўшхатолар бўйича устунлик ҳам Арина томонида - 5 га 4! 

Шу тариқа, Арина Соболенко мавсумдаги иккинчи "Катта Дубулға" турнири бош совринини қўлга киритди. У январь ойида Australian Open турнирида ҳам чемпион бўлган эди. Нью-Йоркдаги икки ҳафталик муваффақиятли иштирок Аринага 2000 рейтинг очкоси ва 3 миллион 600 минг АҚШ доллари мукофот пули келтирди. Вице-чемпион Пегула эса 1300 очко ва 1 миллион 800 минг доллар ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг