07 сен 13:17
Янгиликлар
US Open якунларига кўра тўрттала таснифда ҳам рейтинг пешқадамлари ўзгаради
Эътиборга молик жиҳати шундаки, мусобақанинг қолган ўйинларидаги нтижаларидан қатъий назар тўрттала рейтинг таснифида ҳам пешқадамлар ўзгаради. Ярим финалга етиб келган Новак Жокович ўзи ва айни пайтдаги карвонбоши Карлос Алькараз кейинги учрашувларда қандай натижа қайд этишидан қатъий назар ATP рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олади.
Испаниялик теннисчи ҳам ярим финалда кортга чиқади. Айнан у АҚШ Очиқ чемпионатининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Эркаклар жуфтлик рейтингида Остин Крайчек ҳозир биринчи ўринни эгаллаб турган Нил Скупскини алмаштиради.
WTA аёллар рейтингида беларуслик Арина Соболенко сайёрамизнинг биринчи рақамли теннис маликасига айланади. Яна уч кунлик пешқадамлиги қолган Ига Свёнтек US Open турниридаги иштирокини муддатидан анча аввал якунлаган эди.
Аёлларнинг жуфтлик рейтингида ҳозирча Катержина Синякова карвонбоши. Унинг ўрнини Кори Гофф ёки Жессика Пегула эгаллайди. Бунинг учун улар чорак финалда Се Су-Вей ва Синь Ю Ванни мағлуб этишлари лозим. Агар бу ғалаба амалга ошмай қолса, Се Су-Вейда имконият ортади. Фақат бунинг учун Вей мусобақа чемпиони бўлиши шарт.
Фикрлар