UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Octagon League Тошкентда яна турнир ўтказади. Бу сафар Достон Бозоровни ҳам кўрамиз (ПОСТЕР) 0 18:55Ҳумоюн Тўхтамуродов ҳам "Ҳумо Арена"да жанг қилади (ВИДЕО) 0 18:34Ошпаз ва официантликдан футболга. Боаке ҳақида 7 қизиқарли факт 0 18:13Усман 30 ойга дисквалификация қилинди 0 17:52Дана Уайт Жонс ва Перейра ўртасидаги жангни ташкил этиш шартини айтди 0 17:49Ўзбек спорти халқаро эътироф марказида: Европа нашрлари баҳоси 0 17:31Махачевми ёки Топурия? — Пимблетт энг яхши P4P жангчисини айтди 0 17:10Равшан Ҳайдаров: "Футболчиларимиз жанговар ҳолатда" 0 16:4918 ёшли Мирра Андреева фаолиятидаги бешинчи WTA финалига чиқди 0 16:28Нурмагомедов Россия MMAси тарихидаги Топ-5 жангчиларни айтди 0 16:07"Ёқмаса, кўрманглар!" — Уайт танқидчиларга жавоб қайтарди 0 15:46Европа терма жамоаси афсонаси "Тоттенхэм" мураббийига айланди 0 15:25Тошкентда ён қўшниларимиз иштирокида қўшма машғулот ўтказиляпти + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 15:04Нурмагомедов UFC'даги кейинги жангини асли афғонистонлик спортчига қарши ўтказади 0 14:43Жошуа ҳалокатли ЙТҲдан сўнг машғулотга қайтди (ВИДЕО) 0

16 янв 18:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усман 30 ойга дисквалификация қилинди

CSAD расмий баёнотига кўра, 36 ёшли жангчи тестостерон, шунингдек, тақиқланган BPC-157 пептидини қўллаганини тан олган.

Камару Усманнинг укаси, оғир вазн тоифасида UFC жангчиси Муҳаммад Усман тестостерон истеъмол қилганини тан олди ва бунинг натижасида узоқ муддатга дисквалификация қилинди.

Жаҳоннинг энг кучли лигаси жангчиларини допингга текшириш билан шуғулланувчи CSAD антидопинг агентлиги Муҳаммад Усман ўтган йилнинг сентябрь ойида тестостерон тестидан ижобий натижа кўрсатгани учун Рио-де-Жанейродаги турнирда Вальтер Уокерга қарши жангдан четлатилган эди.

CSAD расмий баёнотига кўра, 36 ёшли жангчи тестостерон, шунингдек, тақиқланган BPC-157 пептидини қўллаганини тан олган. Шу билан бирга, Усман дастлаб ижобий тестнинг нотўғри тушунтиришини бериб, агентликни чалғитишга уринган ва бу қаттиқ реакцияга сабаб бўлган. Алдашга уриниш туфайли антидопинг агентлиги стандарт икки йиллик дисквалификацияни икки баравар ошириши мумкин эди, аммо олти ой қўшиш билан чекланди, натижада якуний дисквалификация муддати 30 ойни ташкил этди.

Нигериялик оғир вазн тоифасидаги спортчининг дисквалификация муддати 2025 йил 9 октябрда, у допингга ижобий тест топширганидан бошлаб ҳисобланади ва 2028 йил 9 апрелда тугайди.

2022 йилдан буён UFC’да фаолият олиб бораётган Муҳаммад Усман ташкилотда 6 та жанг ўтказиб, 4 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган. У охирги марта ўтган йилнинг июнь ойида Ҳамди Абдулваҳобни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг