UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

01 мар 16:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усман - Масвидаль чемпионлик жангининг қачон ўтказилиши ҳақида хабар берилди

Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Камару Усман ҳамда Хорхе Масвидаль ўртасидаги реванш жанги сентябрь ойида бўлиб ўтади.

Собиқ кўча жангчиси бу ҳақида спорт шарҳловчиси Шаматкар Сандга берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Ҳозир бор эътиборимни август ёки сентябрда бўлиб ўтадиган чемпионлик жангига қаратганман. Аслида, айнан сентябрь ойида бўлиши ҳақида бизга шунчаки хабар беришган, шунинг учун сиз бу ҳақида биладиган иккинчи одамга айландингиз. Омад шундай бўлса керак. Кўплаб оммавий ахборот воситалари буни биринчи бўлиб сизга айтганимдан ғазабланишади", - деди Масвидаль.

Масвидаль The Ultimate Fighter лойиҳасида иштирок этишини тасдиқламади, аммо жанг санасини ҳисобга олсак, билвосита, шоунинг кейинги мавсумда амалга ошиши ҳақидаги маълумотлар тасдиқланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июль ойида Хорхе Масвидаль Камару Усман билан 5 раундлик жанг ўтказган ва ҳакамларнинг якдил қарори билан ярим ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпионига мағлуб бўлганди. Шундан сўнг чемпион UFC 258 турнирида Гилберт Бёрнсни учинчи раундда техник нокаутга учратиб, яна бир бор камарини муваффақиятли ҳимоя қилди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
01 мар 20:10:59
axmatov@gmail.com
Kovingtoni deyopsizme usman uni hozir uni burdalap tawaydi
   
01 мар 19:14:22
Mironsho Jabborov
Masbidalni eski jorasiga berilar edi shu jangni
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг