UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

07 окт 15:08
Янгиликлар

Спорт курашлари

UWW эртага ЖЧ-2020 бўйича расмий баёнот беради

Теглар :  UWWСербия
Бирлашган Кураш дунёси (UWW) Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда асосан шу йил декабрь ойида Сербияда ўтказиладиган ёшлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари масаласи муҳокама қилинди. Лекин якунда жаҳон чемпионатининг белгиланган муддатда ўтказилиш юзасидан бир тўхтамга келинмади. 

Йиғилишда 50 та давлат федерация ва ассоциациялари ўз терма жамоаларини Белградга юбориш истагини билдиришди. Лекин аввалроқ UWW томонидан ўтган йилги жаҳон чемпионати иштирокчилари умумий сонининг камида 70 фоизи мусобақага келмаган тақдирда мусобақа ўтказилмаслиги айтилган эди. 

Бундан ташқари, ўтган йили Нур-Султондаги жаҳон чемпионати якунида Топ-10таликка кирган давлат терма жамоаларидан камида 8 таси Сербияга боришини тасдиқлаши шарт. Акс ҳолда бу йилги жаҳон чемпионати кечроқ муддатга, катта эҳтимол билан 2021 йилга қолдирилади. 

Дунёдаги эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабаб жаҳон чемпионати масаласида якуний қарорга келинмади. Энди эртага, 8 октябрь куни UWW яна бир бор онлайн-йиғилиш ўтказади ва якуний қарорни эълон қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг