UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

11 июл 19:14
Янгиликлар

Спорт курашлари

UWW катта сайловлар арафасида

Жорий йилнинг сентябрь ойида Бирлашган кураш дунёси (UWW) оламида сезиларли ўзгаришлар рўй беради.

Бу биринчи галда сайловлар билан боғлиқ ҳолат. Бирлашган кураш дунёсининг навбатдан ташқари Конгрессида UWW президентлиги ҳамда Бюроси учун сайловлар ўтказилади. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда сайловларнинг ўтказилиш тартиби аввалгиларидан фарқ қилади. Август ойида сайлов регламенти ҳамда мавсумнинг қолган қисми учун тақвим ҳам тасдиқланади. 

UWWда жами еттита лавозим учун сайлов ўтказилади: UWW президенти ҳамда Бюро аъзолиги учун 6 ўрин. Айни пайтда UWW президентлиги учун ягона номзод бор - амладаги ташкилот раҳбари Ненад Лалович. UWW президенти 6 йилга сайланади. 

Бюродаги ўринлар учун 14 даъвогар бўлиб, улардан 5 нафари амалдаги аъзолар ҳисобланади: Михаил Мамиашвили (Россия), Марина Ди Буссоло Пелликоне (Италия), Ахролжон Рўзиев (Ўзбекистон), Педро Гама Филью (Бразилия) ва Фуат Мескут (Марокаш). Шунингдек, 6 ўринга Дина Харенко (Украина), Ҳамид Сориан (Эрон), Лучио Канева (Италия), Эдишер Мачаидзе (Грузия), Дон Райан (Канада), Даниэль Игали (Нигерия), Жонни Замбрано (Эквадор), Марко Корпела (Финляндия) ва Ян Карснак (Словакия) кураш олиб боради. 

Маълумот учун, Бирлашган кураш дунёсининг Европа қўмитаси раҳбари Цено Ценов яқинда вафот этган эди. UWW-Европа раҳбарлигини вақтинча грециялик Теодорос Хамакос бажариб турибди. У бу лавозимда 2021 йил ўтказиладиган Европа чемпионати доирасидаги Ассамблеягача фаолият юритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг