UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

23 янв 10:31
Янгиликлар

Спорт курашлари

UWW президенти юнон-рум курашчиларимиз билан учрашди + ФОТО

Хабар берганимиздек, шу кунларда Хорватиянинг Пореч шаҳрида 18 давлат терма жамоалари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтмоқда.

Бу жамоаларнинг барчаси ўтган ҳафта пойтахт Загреб шаҳрида ўтказилган Гран-При турнирида иштирок этганди. 

Табиийки, қатнашчи давлатлар орасида юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор. Равшан Рўзиқулов мураббийлигидаги курашчиларимиз Загреб турнирида 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишганди. Бир йиллик танаффусдан сўнг ниҳоят халқаро турнирда иштирок этган "классиклар"имиз учун бу яхши натижа. 

Эътиборлиси, кеча Бирлашган кураш дунёси (UWW) президенти Ненад Лалович Поречда ўтказилаётган халқаро ўқув-машғулот йиғинига ташриф буюрди ва у ердаги курашчиларнинг шуғулланиши учун яратилган шароитлар билан танишди. 

Табиийки, UWW раҳбари курашчиларимиз билан ҳам кўришиб, улар билан мулоқотга киришди. Лалович Ўзбекистон спорт курашчиларининг халқаро кураш оиласида тутган ўрнига алоҳида урғу қаратиб, муваффақиятлар Токио Олимпиадасида ҳам бардавом бўлишини тилади. Самимий ўтган суҳбат сўнггида Ненад Лалович халқаро ўқув-машғулот йиғини иштирокчилари билан эсдалик учун суратга тушди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг