UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

28 апр 20:43
Янгиликлар

Бошқалар

#уйдақол #ҳаётгақўшил #sportchallenge челленжининг муддати узайтирилди, демак сизда ғолиб бўлиш имкони бор

Теглар :  Вазирлик
Хабарингиз бор, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги БМТнинг Марказий Осиёдаги Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда #уйдақол #ҳаётгақўшил #sportchallenge челленжини эълон қилганди.

Ушбу челленжни ўтказишдан кўзланган мақсад, юртимиз аҳолиси орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни фаол тарғиб қилиш, шу орқали уларни соғлом турмуш тарзига ошно этишдан иборат эди. 6 апрелдан старт олган мазкур челленж юртдошларимиз орасида оммалашди. Буни 5 тур давом этган челленжнинг биринчи фаслида қарийб 8 мингга яқин видео юборилганидан ҳам билиб олиш қийин эмас.

Юртдошларимиз орасида #уйдақол #ҳаётгақўшил #sportchallenge челленжига бўлган қизиқиш юқори эканлигини инобатга олган ҳолда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда БМТнинг Марказий Осиёдаги Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда челленжни давом эттиришга қарор қилди.

Энди сиз 28 апрелдан 10 майга қадар челленжда иштирок этишингиз ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритишингиз мумкин. Шундай экан, танловда қатнашишга шошилинг. Челленж шартлари ўша-ўша: уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланинг, уни видеога олинг ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига улашинг.

Қолаверса, видеороликни яратишга креатив жиҳатдан ёндашиш ва албатта юртдошларимизни соғлом турмуш тарзига жалб этган даъват, чақириқ бўлиши ҳам муҳим омиллардан саналади.

Шошилинг, #уйдақол #ҳаётгақўшил #sportchallenge челленжининг иккинчи фаслига старт берилмоқда. 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг