UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Жо Роган Чимаевни мағлуб этиши мумкин бўлган ягона жангчини айтди 0 12:39Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз” 0 12:18Махачевга жанг таклиф қилинди, Хабиб буни тақиқлади 0 11:57Саидотахон Нуриддинов ва Абдумалик Ёрбўтаев Octagon 82 бонусини қўлга киритди 0 11:36Камилла Раҳимова Анжедаги ғалабали юришини давом эттиряпти. У 1/4 финалда! 0 11:15Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради 0 10:54Кроуфорд арзимас сабаб туфайли WBC чемпионлик камаридан маҳрум бўлди ва мутлақ чемпион унвонидан айрилди 0 10:33Богдан Гусков Анкалаев билан жанг қилишга рози бўладими? 0 10:12Кун фотоси: Конор Макгрегор афсонавий Майк Тайсон билан учрашди 0 09:51ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди 0 09:30Сузувчи Илья Сибирцев АҚШ Очиқ чемпионатида олтин медалга эга чиқди 0 09:09Богдан Гусков UFC'даги муҳим жанги олдидан қандай жисмоний ҳолатда? (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 08:48IBA Жаҳон чемпионатининг илк куни икки боксчимиз рингга кўтарилади 0 08:27Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи экани маълум 0 08:06Стрикленд Чимаев сабаб бошқа вазнга ўтиши мумкинлигини айтди 0

13 окт 09:12
Янгиликлар

Теннис

Вашеро - Masters турнирларининг тарихий чемпиони!

Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўтказилган Shanghai Masters турнири кутилмаган натижа билан якунланди.

Финалга қадар дунёнинг 204-ракеткаси бўлиб турган монаколик Валентен Вашеро мусобақа бош совринини қўлга киритди. У ҳал қилувчи финал учрашувида ATP рейтингида 54-поғонадан жой олган франциялик Артюр Риндеркнешни уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 4/6, 6/3, 6/3.

Бу билан Вашеро "Мастерс" турнирлари тарихида чемпион бўлган энг рейтинги паст теннисчига айланди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Икки соату 14 дақиқа давом этган баҳсда Вашеро 8, Риндеркнеш 11 та эйс зарбасини амалга оширди. Иккала теннисчи ҳам 1 тадан қўшхатога йўл қўйди. 

Валентен Rolex Shanghai Masters чемпионлиги учун 1020 рейтинг очкоси ҳамда 1 миллион 124 минг 380 доллар мукофот пулини қўлга киритди. Бу унинг бутун фаолияти давомида қўлга киритган мукофот пулларидан ҳам кўпроқдир. Бугун эълон қилинган рейтингда у дунёнинг 40-ракеткаси бўлди. Риндеркнеш эса 650 очко ва 597 890 $ ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг