UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

12 май 10:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Василий Ломаченко қайтди, унинг иштирокидаги жангда нокаут қайд этилди

Бироз аввал Австралиянинг Перт шаҳрида ўтказилган профессионал бокс оқшоми ўз якунига етди.

Оқшомнинг марказий жанги енгил вазн тоифасида украиналик Василий Ломаченко ҳамда австралиялик Жорж Камбосос ўртасида бўлиб ўтди. Вакант, яъни эгасиз бўлиб турган IBF чемпионлик камари учун кечган 12 раундлик жанг 11-раундда тўхтатилди. Тажрибали Ломаченко мезбон боксчини нокаут эвазига мағлубиятга учратди. Жоржнинг секундантлари рингга мағлубият тан олувчи оқ сочиқ улоқтиришди.

Василий Ломаченко бундан аввалги жангини Девин Хейнига қарши ўтказганди. Мутлақ жаҳон чемпионлиги учун кечган ўша жангда Девин шубҳали ва баҳсли ғалабани қўлга киритганди. Василийга эса реванш берилмаганди. Камбосос эса ўз ўрнида бундан олдинги жангида Макс Хьюзни енгиб, IBO чемпионлик камарини қўлга киритган эди.

Бугун Ломаченко фаолиятидаги 18-ғалабасини тантана қилди. Ҳисобида 3 та мағлубият ҳам бор. Камбосос эса бугун аксинча учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Ғалабалари сони 21 талигича қолди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг