UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

03 апр 20:48
Янгиликлар

Бошқалар

Вазир билан суҳбат: I халқаро Тошкент ярим марафони қандай натижа берди?

Хабарингиз бор, шу йилнинг 24 март куни пойтахтимизда Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб I халқаро Тошкент ярим марафони ўтказилди.

Мазкур марафонда эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар ва марафон ҳақида халқаро экспертлар қандай фикрда эканлигини билиш мақсадида ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев билан суҳбатлашди.

 

– Дилмурод Ҳамидуллаевич, баҳор фасли юртимиз спорти учун баракали бошланди, дейишга асос бор. Илк бор Тошкентда ярим марафон бўлиб ўтди. Бу тадбирдан кўнглингиз тўлдими?

– Умуман олганда, ҳа. Марафон савияда яхши ўтди. Профессионал ва ҳаваскор спортчиларнинг иштироки марафоннинг қизғин ўтишида муҳим аҳамият касб этди. Улар қаторида 5 километр масофада ўтган мусобақада биз ҳам ўз кучимизни синаб кўрдик. Юртимизнинг чекка ҳудудларидан ҳам турли ёш тоифасидаги оддий инсонлар қизиқиш билдириб, иштирок этгани, айниқса, қувонарли бўлди. Энг муҳими Ўзбекистон ҳар қандай нуфузли мусобақани ўтказишга қодирлигини яна бир бор намоён этдик.

 

– Марафон ҳақида халқаро экспертларнинг фикри қандай?

– Тадбирда Хорватия ва Туркия каби енгил атлетика яхши ривожланган бир қатор давлатлардан ташриф буюрган 10 нафар халқаро тоифадаги ҳакам иштирок этди. Халқаро енгил атлетика федерацияси аъзолари мазкур тадбирга жуда юқори баҳо беришди. Улар Ўзбекистонда спорт, жумладан, Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган енгил атлетикани ривожлантиришга доимий эътибор қаратилаётгани, мамлакатимизнинг нуфузли спорт анжуманларини юқори савияда ўтказиш борасидаги бой тажрибаси ҳамда замонавий спорт инфратузилмаси мавжудлигини инобатга олиб, юртимиз бир қатор нуфузли мусобақаларни ўтказишга тайёр эканини таъкидлаб ўтди.

 

Биз бу каби марафонларни анъанавий тарзда ўтказиб, Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмасининг (IAAF) “Бриллиант лига” марафонларига киритилишига эришишни мақсад қилганмиз. Халқаро экспертларнинг фикрича, йилнинг айнан шу фаслида узоққа югуриш учун Тошкент шаҳри энг яхши, деб топилди, шунингдек, кўрсатилган натижалар марафон ўтган йўл югурувчилар тили билан айтганда “тез трасса” деган номни олди.

 

– Марафонни ўтказиш жараёнида камчиликлар ҳам кўзга ташландими?

– Ушбу тадбирни ташкиллаштириш жараёнида жуда кўп ва катта муаммолар юзага келди. Бироқ вазирлигимиз, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси бир қатор ташкилотчилар томонидан барча муаммолар ўз вақтида ҳал этилди. Мусобақада федерациянинг 100 дан ортиқ ҳаками, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 300 дан ортиқ кўнгиллилари қатнашди ҳамда юзага келган камчиликлар бартараф қилинди. Биринча марта ўтказилаётган марафондан ўзимизга керакли хулоса чиқардик, камчиликларимизни билиб олдик. Келгусида рўйхатдан ўтиш жараёнини янада соддалаштириш, ижтимоий тармоқларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиб, иштирок этиш шартлари ҳақида янада кенгроқ маълумот бериб боришимиз лозим бўлади.

 

– Бу борада жаҳон тажрибаси ҳақида нима дейсиз?

– Албатта, жаҳон тажрибасидан ўрганишимиз лозим бўлган жиҳатлар кўп. Ҳозирда тажрибамиз бироз кам, лекин истиқболда биз марафон ўтказиш бўйича дирекция очишни режа қилаяпмиз. Энг аввало Ўзбекистон мутахассисларининг халқаро марафонларда ҳакам сифатида иштироки таъминланади. Бундан ташқари, халқаро федерация томонидан ўтказиладиган семинарлар, мастер-классларда ҳакамларимизнинг тажриба орттириши, малакасини оширишни режалаштирганмиз.

 

– Марафонда иштирок этган спортчиларимизнинг натижалари қониқарли бўлдими?

– Марафончиларимизда 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган олимпиадага лицензия олиш учун янада кўпроқ умид уйғонди. Энг асосийси, биз марафонни ташкиллаштираётганимизда 70 га яқин спортчи иштирокини режалаштирган эдик, лекин мусобақа куни уларнинг cони 600 дан ортиқ бўлди. Бу эса мамлакатимизда мазкур спорт турининг оммалашиши тўғри йўлга қўйилганининг яна бир исботидир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг