UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0

24 апр 07:32
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари

Вазир раислигида 2020 йил учун Республика тақвим режаси муҳокама қилинди

Видеоконференцияга Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев раислик қилди.

Хабарингиз бор, Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинлари 2021 йилга кўчирилди. Шу муносабат билан бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан онлайн видеоконференция ташкил этилди. Унда 70дан ортиқ спорт мутасаддилари иштирок этди. Видеоконференцияга Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев раислик қилди.

Кун тартибидаги биринчи масала, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2020 йил учун республика календарь режасини оптималлаштириш, қайта кўриб чиқиш тўғрисида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бош мутахассиси Акромжон Низаметдинов маълумот берди.

Таъкидлаш жоиз, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси – Олимпия ўйинларининг бир йил кейинга сурилиши спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2020 йил учун Республика календарь режасига ўзгартириш киритилишини тақозо этарди. Видеоконференция пайтида ушбу масала атрофлича муҳокама қилинди. Спорт федерациялари ва ассоциациялари вакиллари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида Республика календарь режаси оптималлаштириладиган бўлди.

Шунингдек, видеоконференцияда терма жамоа спортчиларининг энергия захирасини қоплашга йўналтирилган молиявий маблағларнинг самарали ишлатилиши, шунингдек 

2022 йил 22 октябрь – 9 ноябрь кунлари Дакар (Сенегал) шаҳрида бўлиб ўтадиган IV ўсмирлар Олимпия ўйинлари ҳамда 2022 йил 10-25 сентябрь кунлари Ханчоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ўйинларига тайёргарликнинг бориши тўғрисида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Музаффархўжа Рахматхўжаевнинг ҳисоботи тингланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов эса XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинлари 2021 йилга кўчирилганлиги муносабати билан спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларга мурожаат йўллади.

Яна бир масала: карантин даврида спортчилар уй шароитида шуғулланмоқда ва оила даврасида озиқ-овқат истеъмол қилишмоқда. Бироқ, бу вазият карантиндан кейин спортчилар допинг назоратидан ўтмаслигини англатмайди, аксинча, талаблар янада жиддийлашади. Шу боис видеоконференцияда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори Нодир Турсунов ҳам спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзоларига анти допинг масалалари бўйича мурожаат билан чиқиш қилди ва барчани допинг талабларига жиддий амал қилишга чақирди.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, гарчи Олимпия ўйинлари бир йилга кечиктирилган бўлса-да, машғулотлар бир зумга тўхтагани йўқ. Зеро, бир кунлик машғулотларнинг қўйиб юборилиши узоқ йиллик меҳнатларни саробга айлантиради. Фақат буни спортчи ва тренерлар тўғри англаган ҳолда машғулотларга ҳар қачонгидан масъулият билан ёндашса бас, албатта кўзланган мақсадларга эришамиз.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг