UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0

05 май 11:08
Янгиликлар

Тадбирлар

Вазир Сардобадан Жиззах шаҳрига эвакуация қилинган аҳоли билан учрашди

Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори тўғонидан сизиб чиққан сув оқими аҳоли яшаш пунктларига жиддий зарар етказди.

Сув омбори атрофидаги ҳудудлар аҳолисининг бир қисми Жиззах вилоятига эвакуация қилиниб, бошпана ва озиқ-овқат билан таъминланди.

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Сардобадаги фожия натижасида Жиззах ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернатига жойлаштирилган 300 нафарга яқин фуқароларнинг ҳолидан хабар олди ва уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Жиззах ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернатига жойлаштирилган аҳоли билан мулоқот қилди. Суҳбат чоғида вазир тушкунликка тушмасликни бу кунларни биргаликда енгишини таъкидлади.

Шундан сўнг, Дилмурод Набиев вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи И.Тожибоев бошчилигидаги мутасадди ходимлар билан учрашиб, Жиззах ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб интернатига жойлаштирилган аҳоли учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, спорт жиҳозлари, бадиий адабиётлар билан таъминлаш, вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг