UZ

Сўнгги янгиликлар

14:33Манба: Алекс Перейра ва Сирил Ган камар учун жанг қилади 0 14:12Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди + ФОТО 0 13:51Zuffa Турки Ал аш-Шайхга ўзининг чемпионлик камарини тақдим этди + ФОТО 0 13:30OTP Group Tashkent Grand Slam 2026 турнирида қатнашадиган таркибимиз тасдиқланди. Иккита ўзгариш бор! 0 13:09Қозоғистон бокс терма жамоасининг "Странжа" учун таркиби эълон қилинди 0 12:48ОЧЛ 2`да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади 0 12:27Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон таэквондо терма жамоалари қўшма йиғин ўтказмоқда 0 12:06Марио Барриос чемпионлик жанги олдидан Райан Гарсия билан юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 11:45Муроджон Аҳмадалиев Бектемир Мелиқўзиевнинг бурчагида бўлади 0 11:24ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади 0 11:03Мағлубияти йўқ UFC жангчиси Махачевни "вызов"ни қабул қилишга чақирди 0 10:42Йоэль Ромеро севимли беш жангчиси сафига икки россияликни ҳам қўшди 0 10:21WBC чемпионларга топшириладиган қимматбаҳо тақинчоқни тақдим этди + ФОТО 0 10:00"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади 0 09:39Мялин ва Качанов Жаҳон кубогининг илк босқичида иштирок этади 0

02 ноя 17:41
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспорт бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жаҳонда кучли йигирматаликдан ўрин олди

Теглар :  Велоспорт
Халқаро велосипедчилар Иттифоқи (UCI) велоспорт бўйича терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси тарихда илк маротаба 680 очко билан шоссе йўналиши бўйича жаҳон рейтингида 20-поғонадан жой олди. Бунгача Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жаҳон рейтингида кучли йигирматаликка кира олмаганди.

Бу кўрсаткичда велосипед спорти бўйича аёллар миллий  терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинскаянинг ҳиссаси улкан эканлигини қайд этиш лозим. Жорий йилнинг 14 октябрь куни Францияда шоссе бўйича “Chrono des Nations” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Забелинская ҳам иштирок этган ва 26,5 километр масофага ўтказилган пойгада (35 дақиқа 54 сония, ўртача тезлик 45 км/соат) олтин медални қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон велосипед спорт федерацияси раиси Танзила Нарбаева ҳудудларда велосипед спорти бўйича ҳаваскор аёллар клубларини ташкил этиш, у ерда Ольга Забелинская иштирокида маҳорат дарслари ўтиш режалаштирилганлигини қайд этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
02 ноя 20:44:52
bek
Tayyor jahon darajasidagi, hozirgi künftig eng kuchli vekosportchilardan birini katta pul evaziga olib kelganidan keyin 20 o'ringa chiqadiyamda
P.s. O.Zabelinskaya Velosport bo'yicha Rossiya terma jamoasi sobiq a'zosi, 3 karra Olimpia o'yinlari sovrindori
   
02 ноя 20:44:34
bek
Tayyor jahon darajasidagi, hozirgi künftig eng kuchli vekosportchilardan birini katta pul evaziga olib kelganidan keyin 20 o'ringa chiqadiyamda
P.s. O.Zabelinskaya Velosport bo'yicha Rossiya terma jamoasi sobiq a'zosi, 3 karra Olimpia o'yinlari sovrindori
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг