UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0 18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0 08:11Илья Сибирцев яна бир дастурда Ўзбекистон рекордини янгилади 0

15 янв 18:00
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига БАА мамлакатида тайёргарлик кўради

Теглар :  Велоспорт
Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан спортчиларимизни халқаро спорт мусобақаларига муносиб тайёрлаш ва уларга зарур шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари велоспорт федерациясининг ўзаро ҳамкорлик меморандумида ҳар икки терма жамоа спортчилари ўртасида ўқув-машғулот йигинлари ташкил этиш белгиланганди. 

Унга кура, жорий йилнинг 14 январь куни велоспорт бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси спортчилари ва мураббийлар штаби ўқув-машғулот йиғинларини  ўтказиш учун БААга жўнаб кетишди. Мазкур йиғин 2018 йил февраль ойида ўтказиладиган Осиё Чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.  

Маълумот учун, "2018 Asian Road & Para Cycling Championships" Осиё чемпионати мусобақаси шоссе йўналишида эркаклар, аёллар ва ёшлар ўртасида жорий йилнинг 6-12 февраль кунлари Мьянмада, 16-20 февраль кунлари эса трек йўналишида Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ташкил этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг