UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0

10 сен 14:55
Янгиликлар

Бошқалар

Виктор Земцев триатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоасига мураббий этиб тайинланди

Халқаро даражадаги триатлончи, "Ironman" триатлон мусобақаларининг ўн карра ғолиби Виктор Земцев Ўзбекистон триатлон терма жамоасига мураббий этиб тайинланди.

Виктор Земцев – МДҲ ҳудудидаги энг машҳур триатлет, триатлон бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси. Илгари у “Z Iron Team” жамоаси бош мураббийи ва “RedLava” жамоасининг сардори бўлган. У “Иронман” сериясининг стартларида профессионаллар орасида 10 марта биринчиликни қўлга киритган ва Конадаги Жаҳон чемпионатида олти маротаба иштирок этган. Халқаро спорт устаси, ITU Long Distanse 2005 Жаҳон чемпиони, ITU Европа чемпионати 2017 совриндори ва Украинанинг кўп карра чемпиони. Донецк жисмоний тарбия ва спорт институтининг битирувчиси. 45 ёшга тўлганига қарамай, у триатлон мусобақаларида юқори натижаларни кўрсатишда давом этмоқда.

Ҳозирда Земцев махсус машғулот дастурини олиб бормоқда ва терма жамоага саралаш учун спортчиларнинг фаолиятини батафсил ўрганиб чиқмоқда. Унинг раҳбарлиги остида ўзбекистонлик спортчилар 15 августдан 8 сентябргача Франсияда ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этдилар. Шуниси эътиборга лойиқки, спортчилар билан бирга Виктор Земцевнинг ўзи ҳам машғулотлар давомида масофаларни босиб ўтди.



“Ўқув-машғулот дастури режа асосида олиб борилмоқда. Спортчилар натижаларни яхшилаш учун кучли интилишга эга, баъзида машғулотларни ҳатто секинлатиб туришга ҳам мажбур бўляпмиз. Шу ойда, ўқув-машғулот йиғинидан кейин иккита старт олиш режалаштирилган: Иорданиянинг Акаба шаҳридаги мусобақалар ва Ўзбекистон кубогининг финал босқичи. Ушбу мусобақалардан сўнг миллий терма жамоамиз шакллантирилади. Ўйлайманки, жамоа йил давомида ўзгариши билан бир қаторда, тўлдирилади, чунки эришилган натижаларнинг ўзида тўхтаб қолмаслигимиз керак. Ҳозир мен 10 спортчи билан ишлаяпман ва албатта, мамлакат миқёсида бу етарли эмас”, – дея таъкидлади триатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Виктор Земцев. “Бугунги кунда устувор вазифа – биринчи навбатда Осиё кубоги ва чемпионати даражасидаги ютуқлардан бошлаб халқаро майдонга чиқиш."

Таъкидлаш жоизки, шу йилнинг июл ойида Виктор Земцев Ўзбекистон Триатлон Федерациясининг таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюрган. 16 июл куни у халқаро эксперт сифатида триатлон бўйича тренерлар саммитида иштирок этди ва у ерда ўқув услубиёти, шунингдек мамлакатда ушбу спорт турини ривожлантириш бўйича ўз тавсияларини берган. 17 июл куни Виктор Земцев триатлон ҳаваскорлари ва профессионаллар учун Тошкентда мастер-класс ўтказган.

Ўзбекистон Триатлон Федерацияси Матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

   
10 сен 15:34:51
Ливерпулжон
Битта хабарда қанча имловий хато бор.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг