UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0 13:42Классик шахматда катта ўзгариш: партиялар вақти қисқариши мумкин! 0 13:11Рико Верховен Деонтей Уайлдерга қарши жанг қилишга розилик берди 0 12:40Дана Уайт Перейранинг UFC шарҳловчиларига таъсир ўтказиши ҳақидаги гапларини рад этди 0 12:09Муҳаммад Салоҳ Еврокубокларда ҳали ҳеч ким қилган натижага эришди 0 11:38Фарид Башарат: "Кутдим, аммо бу содир бўлмади" 0 11:07Собиқ Bellator чемпиони вазн қилиш учун сочини кесди + ФОТО 0 10:36UFC 333 турнири ҳарбий ҳаракатлар сабаб БААдан кўчирилиши мумкинми? Дана Уайт жавоб берди 0 10:05Sofacore. Каримов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34UFC Fight Night 291: Хоакин Бакли – Майк Мэлотт турнири иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати тасдиқланди 0 09:03Дана Уайт Стрикленднинг UFC’даги гонорар бўйича эътирозига жавоб берди 0 08:32Ўзбекистонлик икки оғир атлетикачининг допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқланди 0 08:01Конференциялар лигаси. "Лугано"да иродали ғалаба, Каримов 75 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0

17 янв 13:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Виржил Ортис Оскар Де Ла Хойяни судга берди

Биринчи ўрта вазнда WBC вақтинчалик чемпиони Виржил Ортис ўз промоутери Оскар Де Ла Хойя ва Golden Boy промоутерлик компаниясини судга бериб, шартномани бекор қилишни талаб қилди.

The Ring хабарига кўра, Ортиснинг фикрича, Де Ла Хойя унинг ярим ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Жейрон Эннис билан жангини ташкиллаштиришга халақит бермоқда. 32 саҳифадан иборат даъво аризасида Оскарнинг бошқа промоутерлар ва нуфузли инвестор Турки Ал аш-Шайх билан ёмон муносабатда бўлгани, шунингдек, унинг тақиқланган моддаларни истеъмол қилишга мойиллиги ҳақида сўз боради.

Эслатиб ўтамиз, Эннис ва Ортис ўртасидаги жанг ҳақидаги гап-сўзлар бир неча йил олдин бошланган, ўшанда улар иккаласи ҳам фақат истиқболли ярим ўрта вазн тоифасида эди. Аммо кейин боксчилар турли вазн тоифаларига ўтиб кетгани боис маълум вақт жим бўлиб қолди. 

Эннис биринчи ўрта вазндаги дебютини 2025 йил октябрь ойида муваффақиятли ўтказди ва унинг вакиллари дарҳол Ортиз билан жанг бўйича музокараларни қайта бошлади. Боксчиларнинг ўзлари бу вақтга келиб жангни ўтказиш бўйича оғзаки келишувга эришган эдилар, лекин уларнинг жамоалари ўртасидаги савдолар боши берк кўчага кириб қолди. Хусусан, Оскар Де Ла Хойя гонорар масаласида муросасиз позицияни танлаб, мукофот жамғармасини 60 га 40 нисбатда Ортиз фойдасига бўлишни талаб қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг