UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05US Open теннис тарихида рекорд даражадаги соврин жамғармасини эълон қилди 0 18:42Мавлонбек Миркомилов Тошкентдаги Octagon 91 турнирида жанг қилади 0 18:05Моуринью ҳакамларни майдонда Винисиусни ҳимоя қилишга чақирди 0 17:17Мужибилло Турсунов рингга қайтяпти. У Россияда жанг қилади 0 16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0 15:47Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0 14:10Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО 0 13:46Dana White’s Contender Series ғолиби UFC`да 11 миллион доллар ишлаб топди 0 13:17Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикети бошқарувидаги иштирокини янада мустаҳкамлади 0 12:42Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 36 та иштирокчисидан 32 таси маълум бўлди 0 12:13Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 11:41Робот Усэйн Болтнинг рекордини янгилади 0 11:07Дзюдо бўйича терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида Lausanne Grand Slam 2026 турнирига йўл олди (Тўлиқ таркиб) 0

19 фев 13:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Владимир Кличко: «Томас Бах Олимпия қадриятларини эмас, Россия манфаатларини ифодалайди»

Владимир Кличко Томас Бах ҳақида кескин чиқиш қилди.

Владимир Кличко Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бахни россиялик спортчиларнинг 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этишига рухсат бермоқчилиги учун танқид қилди.

 «Томас Бах доим ХОҚ бетарафлиги ҳақида гапиради. Гап шундаки, Бах нейтрал эмас. У Олимпия қадриятларини эмас, Россия манфаатларини ифодалайди.

Спорт, бизнес ва сиёсатнинг бир-бирига ўхшаш томонлари бор. Айниқса, Олимпия ўйинлари доимо сиёсатнинг бир қисми бўлиб келган. Оқ ва нейтрал байроқ ҳақида гапирилганда, немис тилида яхши ибора бор: «Сен рангларингни кўрсатишинг керак». «Агар», «лекин» деган тушунчалар йўқ. Афсуски, Бах Олимпиядан ташқари қадриятларни ифодалайди.

У ташвиқотни қўллаб-қувватлайди. Россия Мудофаа вазирлиги ходимлари бўлган ва халқаро ҳарбий чемпионатларда қатнашган россиялик спортчилар энди навбатдаги ўйинларда иштирок этишни режалаштирмоқда. Россия пропагандаси ундан фойдаланади.

Мен ҳали бирорта фаол россиялик спортчининг ҳарбий ҳаракатларга қарши чиққанини кўрмадим. Бу уларни қўллаб-қувватлашини англатади. Ва биз аллақачон «З» белгисини кийган спортчиларни кўрдик. Улар бу ташвиқотни қўллаб-қувватламоқда.

Биз Оиламиз. Агар ХОҚ президенти ўз рангини кўрсатмаса, оила унга бизнинг манфаатларимизни ҳимоя қилишда ёрдам бериши керак. Улар бизни қўй каби бошқара олмайди», - деди Кличко.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
19 фев 23:57:03
baksyor
Rasmdagi vetaliy klechkoku
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг