UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Жаҳонгир Нажмиддинов ҳам Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 07:32Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк куни 12 нафар дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 07:01Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед" базасига етиб келди ва ишга киришди 0 19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0

24 фев 12:17
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол. Эркаклар. Ўзбекистон чемпионатида иккинчи кунги натижалар

Теглар :  Волейбол
Хабар бериб ўтганимиздек, Марғилон шаҳрида волейбол бўйича ХХVIII Ўзбекистон чемпионати ўзининг қизғин палласига тоборо етиб бормоқда.

У ерда  I тур доирасидаги иккинчи кунги учрашувлар ташкиллаштирилди. Самарқанднинг "Алоқачи" клуби  3:0 ҳисобида "НамДУ"дан устун келди. Биринчи куни Улар "Фарғона" жамоасини ҳам шу ҳисобда мағлубиятга учратишган эди. Куннинг иккинчи учрашувида амалдаги чемпион  Тошкентнинг "Ориент" жамоаси "Фарғона" клубидан  3:2 ҳисобида устун келди.

Шундай қилиб, I тур доирасидан ўрин олган иккинчи кунги ўйинлардан сўнг, Самарқанднинг "Алоқачи" жамоаси юз фоизлик натижаси эвазига жадвалнинг юқорисидан жой олди. "АГМК" эса битта ғалаба билан 2-ўринда турибди. "Ориент" клуби ўзининг илк учрашувида қийин ғалабани қўлга киритди ҳамда ўз ҳисобига муҳим 2 очкони қўшиб қўйди. "Фарғона" клуби эса 1 очколик бўлиб олди.  "НамДУ" клуби ҳозирча охирги ўриндан жой олишган.

Мусобақа регламентига кўра, жамоалар 5 партиялик учрашувда 3:2 ёки 2:3 ҳисобларидан бирида зафар қучса, ғолиб томонга 2 очко, мағлубиятга учраган клубга 1 очко тақдим этилади.

Шу ўринда, турнир жадвалининг ҳозирги ҳолати билан сизларни таништирсак.

"А" гурухи.

1."Алоқачи" 2 ўйин 6 очко

2."АГМК"    1 ўйин  3 очко

3."Ориент" 1 ўйин  2 очко

4."Фарғона"  2 ўйин 1 очко

5."НамДУ"  2 ўйин   0 очко

Илёсбек Маҳмудов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг