26 июл 08:41
Янгиликлар
WBA: Руслан Чагаев чемпионлик камаридан маҳрум қилинди
Шу йилнинг 5 март куни 37 ёшли боксчимиз Грознийда ўтган чемпионлик ҳимоя жангида 10-раундда техник нокаут билан австралиялик Лукас Браунга имкониятни бой бериб қўйганди.
Лекин унинг бахтига Брауннинг қон таркибида тақиқланган модда борлиги аниқланиб, австралиялик боксчи чемпионликдан маҳрум қилинган, WBA камари эса Чагаевга қайтарилган эди.
Шунинг баробарида Ассоциация Руслан Чагаевга чемпионлик камарини расмий даъвогар Фрес Окендодан ҳимоя қилиши кераклиги ҳақидаги хабарни бир неча маротаба жўнатган. Лекин Руслан ва унинг жамоасидан бу огоҳлантиришга жавоб бўлмади. Ташкилот эса ортиқ кутиб ўтирмасдан, ҳамютимизни чемпионлик унвонидан маҳрум қилди.
Энди WBA (Regular) чемпионлик камари Окендога топширилади. Ўз ўрнида Фрес ушбу унвонни 17 сентябрь куни бўлиб ўтадиган жанг ғолибидан ҳимоя қилади. Унда Луис Ортис ва Александр Устинов ўзаро рингга кўтарилишади. Чагаев эса катта эҳтимол билан энди ушбу турнирни тарк этади.
Фикрлар