UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

04 июл 05:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBC рейтинги. Азизбек 2, Қудратилло 6, Исроил 26 ва бошқа боксчиларимизнинг ўрни

Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) июль ойи учун боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

WBC бошқа ташкилотлардан фарқли равишда кучли 15 боксчини эмас, 40 нафар чарм қўлқоп устаси рейтингини эълон қилади. 

Куни кеча эълон қилинган рейтингдан 7 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. 

Биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9) Ҳасанбой Дўсматов 31-поғонага жойлашди.

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,50 кг) фаолиятини давом эттираётган Шоҳжаҳон Эргашев WBC рейтингида 32-поғонадан жой олган. Яна бир чарм қўлқоп устамиз Анвар Туропов эса 40-поғонага жойлашган. 

Яримўрта вазн тоифасида жангларда иштирок этадиган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (-66,67 кг) саккизинчи ўриндан олтинчи ўринган кўтарилган.

Биринчи ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) WBA Intercontinental чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримов янгилаган рейтингнинг 26-поғонасидан жой олган. 

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги Азизбек Абдуғофуров (-76,2 кг) эса иккинчи ўринда қолган. Эслатиб ўтамиз, Азизбек айни пайтда WBC Silver камари соҳиби ҳисобланади. Мазкур вазнда шунингдек Бектемир Мелиқўзиев 38-поғонага жойлашган.

Супероғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов эса ТОП-40ни тарк этган. У аввалроқ Olamsport.com сайтига берган интервьюсида ҳозирча проф боксда жанг ўтказмаслигини, асосий эътиборини Олимпия ўйинларидаги иштирокка қаратишини маълум қилганди. Профессионал рингда жанг ўтказмаганлиги сабаб Жалолов ушбу рейтингни тарк этган. 

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин WBA рейтинги ҳам эълон қилинганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг