UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0

11 янв 13:15
Янгиликлар

Бокс рейтинги

WBC'нинг янгиланган рейтингида Баҳодир Жалолов кўтарилди, яна бир боксчимиз рейтингни тарк этди + ПОСТEР

Теглар :  WBC
Бутунжаҳон Бокс иттифоқи (WBC) янгиланган рейтингни эълон қилди.

Бутунжаҳон Бокс уюшмаси декабрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Ноябрь ойида Олимжон Назаров рейтингни тарк этган бўлса, декабрда Элнур Абдураимов ушбу рўйхатдан чиқиб кетди. 

Шу тариқа, рейтингда 10 нафар чарм қўлқоп устамиз қолди. 

Уларнинг жойлашган ўринлари билан танишинг:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдаги ўрнига нисбатан 3 поғона юқорилаб, 14-ўринга жойлашди;

Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдуғофуров 1 поғона кўтарилди ва 11-ўринга жойлашди; Бектемир Мелиқўзиев эса 26-ўринни банд этди, ўтган ойда у 25-поғонада эди;

Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов доимгидек 8-ўринда;

Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўтган ойдагидан  поғона пастлаб 18-ўринга жойлашди; Шаҳрам Ғиёсов 21-ўрин, Ғиёсов ўтган ойда 20-ўринда эди;  Жамшидбек Нажмитдинов ўтган ойдаги каби 29-ўринда;

Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 11-ўринда қайд этилди, боксчимиз ўтган ойда 13-ўринни банд этиб турганди, Ботир Аҳмедов 3 поғона юқорилаб 22-ўринга жойлаштирилди;

Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматовнинг ўтган ойдаги каби 13-ўринни банд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг