UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Вирал сурат ортидаги Мерьем: Туркия волейболининг 20 ёшли гўзали бутун дунёни ўзига қаратмоқда 0 19:05Умматалиев Бивол билан машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0 18:37Алекс Перейранинг синглиси UFC билан шартнома имзолай олмади 0 18:09Тошкент мезбонлик қиладиган IBA Nomad 16 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 17:30Мареска "Ман Сити" иши ҳақида ўз фикрини билдирди 0 16:42Мағлубиятсиз одимлаётган ўзбек — Сиро Чойнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 16:162027 йилги Бриллиант Лигаси тақвими эълон қилинди 0 15:39Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби ҳақида маълумотлар пайдо бўлди 0 15:06"Реал"да аҳвол ёмонми? Моуриньо жавоб берди 0 14:28Уайт Фьюри — Жошуа жангини UFC’нинг Оқ уйдаги турнирида эълон қилмоқчи бўлганини айтди 0 13:42Бокс. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 13:14"У ўзи нима иш қилди?" Перейра Хокитнинг чемпионлик жанги ҳақида гапирди 0 12:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 12:09Майкл Пейж: "Misfits Boxing`да UFC`даги бутун фаолиятимдагидан кўпроқ пул ишлайман" 0 11:38Икки рус жамоасини мағлуб этган "Тошкент" "Шаҳарлар жанги" мусобақасининг 4-босқич ғолиби сифатида 5 млн долларлик Суперфиналга йўл олди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

14 янв 07:37
Янгиликлар

Бокс/ММА, Футбол

Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан ҳайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"

Енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг фикрича, Хаби Алонсонинг "Реал"дан кетишига эркатой ўйинчилар сабабчи экан.

UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов Хаби Алонсонинг "Реал Мадрид" бош мураббийлигидан кетишига муносабат билдирди.


"Садоқатга тенг келадиган нарса йўқ. Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли. Хаби, сен энг зўрисан!

Залми ёки футбол майдони – фарқи йўқ. Агар сен мураббий сифатида ўз залингдаги жангчиларга гапингни ўтказа олмаётган бўлсанг, сизлар аниқ бирга давом эттира олмайсиз. Менинг фикримча, Хаби Алонсо дунёдаги энг зўр учта мураббийдан бири. Жамоанинг иши юришмаётган бўлса, мураббийни эмас, футболчиларни алмаштириш керак. Дунёдаги бирорта мураббий бундай футболчилар билан натижа қила олмайди. Инжиқ футболчилардан воз кечиш керак" - дея ёзди Нурмагомедов ижтимоий тармоқларда.

Эслатиб ўтамиз, Алонсо ва "Реал" ўртасидаги шартнома душанба куни томонларнинг ўзаро келишувига биноан бекор қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг