UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0

25 дек 13:42
Янгиликлар

Кураш

Халқаро Кураш ассоциациясида йил лауреатлари аниқланди

Теглар :  Кураш
Халқаро Кураш ассоциацияси Янги йил арафасида якунига етиб бораётган спорт мавсуми ғолибларини эълон қилди.

Эътиборли жиҳати, жорий йилги лауреатлар тўққизта номинацияга кўра аниқланди.


“Йилнинг энг яхши аёл курашчиси” номинациясида ғолиблик Жакартада ташкил этилган Осиё ўйинлари ҳамда Ҳиндистонда ўтган Осиё чемпионати ғолиби, ҳамюртимиз Гулнор Сулаймоновага насиб этди.


Эронлик таниқли полвон, 81 кг.гача бўлган вазн тоифасида Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионати ғолиби, шунингдек, соҳибқирон Амир Темур хотирасига бағишлаб Президент соврини учун Шаҳрисабзда ўтказилган VII Халқаро турнир чемпиони Илёс Али Акбари “Йилнинг энг яхши курашчиси” номинациясида ғолиб, деб топилди.


Энг яхши аёл ҳакам сифатида Хитой Тайпейи вакиласи Хо Пи Йен эътироф этилган бўлса, эркаклар орасида ушбу номга жанубий кореялик Ким Сукил муносиб кўрилди.


“Йилнинг энг яхши турнири” номинациясида Индонезияда ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган кураш мусобақалари эътироф этилди. Таъкидлаш жоиз, Кураш биринчи маротаба расман Осиё ўйинлари дастурига киритилди. Қолаверса, мусобақа юксак савияда ташкил этилиб, ОАВ орқали ҳам кенг ёритилди.


“Кураш ривожига муносиб ҳисса қўшган энг яхши миллий федерация”йўналишида Италия кураш федерацияси ғолиб чиқди. Боиси, Италия кураш федерацияси чекланган молиявий имкониятлар билан ҳам самарали фаолият олиб борди, италиялик полвонлар эса деярли ҳеч бир мусобақани ўтказиб юборишмади. Қолаверса, биринчи марта Италияда мураббийлар учун семинар ташкил этилди.


“Кураш ривожига муносиб ҳисса қўшган энг яхши минтақавий федерация”номинациясида ғолиблик Панамерика кураш иттифоқига насиб этди.


“Йил ғалабаси” номинациясида ғолибликни бир йўла икки миллий федерация қўлга киритди. Қувайт кураш федерациясига соврин ушбу мамлакат полвонлари илк бора Осиё ўйинларининг кураш мусобақаларида бронза медалига сазовор бўлишгани учун берилди. Ҳиндистон кураш федерацияси эса ушбу юрт курашчилари Жакарта гиламларида биттадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритишгани учун совринга муносиб кўрилди.


Ниҳоят “Жаҳонда кураш ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун” номинациясида Ўзбекистон кураш федерацияси ғолиб бўлди.


Жорий йилда мазкур спорт ташкилоти томонидан юртимизда Президент соврини учун учта нуфузли мусобақа (Шаҳрисабз, Хива ва Тошкент шаҳарларида) юксак савияда ташкил этилди. Қолаверса, дунё миқёсида ҳам миллий спорт туримизни оммалаштириш йўлида самарали фаолият олиб борди.


Биз барча ғолибларни муборакбод этамиз.


Отабек Эшмаматов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг