UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

12 окт 08:24
Янгиликлар

Самбо

Халқаро самбо федерацияси раҳбари Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди

Шу кунларда Тошкент самбо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Шубҳасиз, бундай катта масштабдаги турнир халқаро федерация мутасаддиларини ҳам беэътибор қолдиргани йўқ. Мусобақани кузатиб бориш учун Халқаро самбо федерацияси раҳбари Василий Шестаков ҳам юртимизга ташриф буюрди. Мартабали меҳмон бошчилигидаги делегация Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Меҳмонларни Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов кутиб олди. 

Учрашув давомида Р.Шоабдураҳмонов юртимизда самбонинг ривожи ва унга бўлган қизиқиш ҳақида гапириб берди. 

“Самбо тобора Ўзбекистондаги энг севимли спорт турларидан бирига айланиб бормоқда. Ўз ўрнида ёшларимиз қайд этаётган натижалари ҳам буни исботлаб турибди. Муҳтарам юртбошимиз бошчилигида оммавий спортни ривожлантириш йўлида катта ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, самбо ҳам ўзига хос ҳарактерга бўлган спорт турларидандир. Ёшларимизнинг самбо билан шуғулланиши уларнинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан тетик бўлиб вояга етишларида ас қотади. Биз самбони ривожлантириш йўлида миллий федерациямизнинг фаолиятини доимо қўллаб борамиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Ўз ўрнида Василий Шестаков ҳам илиқ қабул учун ташаккур айтиб, ўтказилаётган мусобақанинг юқори савияда ташкил этилганига тўхталиб ўтди.

“Гувоҳи бўлдимки, жаҳон чемпионати анча кўтаринки руҳда ўтказилмоқда ва ташкилий ишлар ҳам жуда юқори савияда йўлга қўйилган. Бундай бўлишига шубҳа қилмагандим ҳам. Самбо Халқаро Олимпия қўмитасининг спорт турлари оиласига қабул қилинган. Томас Бахнинг бу ҳақида қутловидан бошимиз кўкка етди. Яқин йиллар ичида самбони Олимпия ўйинлари дастурида ҳам кўришдан умидвормиз. Ўзбекистонда ўзига хос анъанага эга самбо мактаби бор. Спортчиларингиз жаҳон чемпионатларида доимо совриндорлар қаторида бўлишади. Ўйлайманки, шундай маҳоратли самбочиларга эга мамлакат билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ушбу спорт турини янги чўққига олиб чиқиш йўлида муҳим ўрин тутади”, – деди Василий Шестаков. 

Суҳбат давомида юртимизда самбо ривожани янги босқичга олиб чиқиш бўйича бир қатор истиқболли режалар, жумладан, Тошкентда самбо бўйича янада катта мусобақаларни ўтказиш, уни мактаб дарсликларига киритиш масалалари бўйича фикр алмашилди. Учрашув якунида мартабали меҳмонга Миллий олимпия қўмитасининг эсдалик совғалари тақдим этилди. 

Шунингдек, делегация вакиллари МОҚ қошидаги Республикаси спорт тиббиёти илмий-амалий марказига ҳам ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг