UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0

08 мар 18:57
Янгиликлар

Бошқалар

Халқаро текбол федерацияси, Халқ таълими вазирлиги ва МОҚ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Теглар :  Текбол
Хабарингиз бор, айни кунларда Халқаро текбол федерацияси раҳбарияти юртимизга ташриф буюрган.

Текбол спортини мамлакатимизда ҳам оммалаштириш мақсадида ташкил қилинган ушбу сафар давомида яна бир муҳим қадам ташланди. Бугун МОҚ анжуманлар залида Халқаро текбол федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур тадбирда Халқаро текбол федерацияси Бош котиби кичик-Мариус Визер, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, яқин ўтмишимизнинг таниқли футболчилари иштирок этишди. 

Тадбир аввалида Шерзод Шерматов имзоланажак меморандум ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Тадбиримиз аввалида ушбу спорт турининг қизиқарли эканлигига яна бир карра амин бўлдим. Бу ўйин мактабларимизда ўқувчиларининг севимли ўйини бўлишига ишонаман. Унинг ёрдамида 5-6 хил спортни мужассамлаштириш мумкин. Бу эса ёшларимиз орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботи йўлида, ўқувчиларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишда айни муддао”, – деди Халқ таълими вазири.

Шунингдек, МОҚ Бош котиби истиқболли ҳамкорлик ҳақида шундай дейди:

“Халқаро текбол федерациясининг юртимизда ушбу спорт турини тарғиб қилиш борасида кўрсатаётган ташаббуси учун раҳмат айтиб ўтамиз. Ҳақиқатда, ушбу спорт бутун дунёда жуда тез суратларда ривожланиб бормоқда. Текбол муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилаётган соғлом турмуш тарзи тарғиботи учун жуда мос келади. Бу спорт келажакда Осиё ва Олимпия ўйинлари дастурига кириши мумкин. Сизлар билан ҳамкорликда ишлашдан мамнунмиз”.

Тадбирда халқаро ташкилот Бош котиби ҳам сўз олиб, имзоланадиган меморандум, унинг моҳияти ва томонларнинг мажбурияти ҳақида гапириб ўтди. Унга кўра, Халқаро текбол федерацияси Ўзбекистонга яқин келажакда 10 минг дона текбол инвентарларини етказиб беради. Халқ таълими вазирлиги ва МОҚ эса юртимизда ушбу спорт турини оммалаштириш борасида ҳамкорликда ишлайди.

Шундан сўнг томонлар ҳамкорлик меморандумига имзо чекишди. Тадбир якунида Фарҳод Тожиев, Темур Кападзе, Ислом Иномов каби футболчиларимиз халқаро ташкилот вакиллари билан кўргазмали ўйинда ушбу спорт тури билан яқиндан танишишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг