UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28Қирғизистондаги фожеали ҳалокат ортидан Ғалаба чўққисига чиқиш учун алпинистлар рухсатнома олиши талаб этилмоқда 0 09:56Жозеф Паркердан кокаин учун допинг бўйича айбловлар олиб ташланди 0 09:23Гвардиола Родрига қўнғироқ қилиб, уни "Барселона"га ўтишга кўндирди 0 08:49Чарльз Оливейра яқин дўсти Алан Насиментонинг вафотидан кейин илк бор баёнот берди 0 08:03Лайма Владсоннинг Германиядаги саргузаштлари давом этяпти! Ҳамюртимиз бу сафар ўзидан қарийб 400 поғона баланддаги теннисчини мағлуб этди 0 19:56Рамазон Темиров UFC собиқ юлдузига қарши жанг қилади — манба 0 19:17“Ливерпуль” ва ПСЖ Барколя бўйича келиша олмаяпти 0 18:47Брэди Махачев - Гэрри жанги ҳақида: "Бир дарвоза олдидаги футбол" 0 18:13Таркибида 12 та жанги бор UFC 331 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 17:48"У ўз имиджини бузмоқда". Даррен Тилл Иан Гэррини аёллар ҳақидаги гаплари учун танқид қилди 0 17:17“Ҳеч ким клубдан устун эмас”: “Реал” Винисиусга ультиматум қўйди 0 17:07Ўзбекистонлик сумочи ўзидан уч баравар оғир рақиби устидан тарихий ғалабага эришди (ВИДЕО) 0 16:49Украина россиялик боксчиларнинг халқаро турнирларга қайтишига кескин қарши чиқди 0 16:16ИНТЕРВЬЮ. Икки Президентнинг меҳрини қозониб, дуосини олган дзюдочи — Ришод Собиров 0 15:50Дана Уайт UFC`ни сотиб олишдан олдин қандай қилиб 380 000 доллар ишлаб топганини айтиб берди 0

25 фев 14:20
Янгиликлар

Бошқалар

Кутиб олинг! Ўзбекистонга ТЕКБОЛ спорт тури кириб келмоқда

Теглар :  Текбол
Бугунги кунда бутун дунёда жадал суратларда ривожланиб, оммалашиб бораётган текбол спорт тури тез орада расман фаолиятини бошлайди.

Шу йилнинг ўзидаёқ Ўзбекистон чемпионати баҳсларининг ўтказилиши режалаштирилмоқда. 

Шу ўринда текбол спорт тури ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Текболга 2014 йилда венгрияликлар - собиқ профессионал футболчи Габор Боршани ҳамда компютер дастурчиси Виктор Хусар томонидан асос солинган. Текбол ўзида стол тенниси ва футбол спорт турларини мужассамлаган. Содда тилда айтганда, футбол ва стол тенниси қоришмаси.    

Тўпни биргина қўл билан ўйнаб бўлмайди. Инсон танасининг қолган барча аъзолари билан тўпга тегиниш мумкин. Фақат тўпга кетма-кет тананинг битта аъзоси билан зарба берилишига рухсат этилмайди. Мақсад тўпни рақиб томон майдончасига тушириш. Жавоб қайтара олмаган тақдирда зарба йўллаган жамоага очко ёзилади, худди стол теннисига ўхшаб. 

Тарих учун жуда ҳам қисқа фурсат - 6 йил мобайнида текбол яхшигина машҳурлик ва оммавийликка эришди. Бугунги кунда текбол Лионель Месси, Неймар, Алисон, Роналдиньо, Луиш Фигу, Симао Саброза, Робер Пирес, Шон Гарнье сингари машҳур футбол юлдузларининг кундалик машғулотига айланган. «Аякс», «Арсенал», «Челси», «Фламенго», «Пари-Сен-Жермен», «Реал» каби клублар текболни ўз машғулотларига киритишган. 

Дунё миқёсида қисқа фурсатда ана шундай эътирофга эришган текбол тез орада Ўзбекистонга ҳам кириб келади. Расмий федерация фаолияти йўлга қўйилади ва албатта чемпионат баҳсларига ҳам старт берилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 фев 18:31:33
зуҳриддин
Olamsportga omad
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг