UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

17 апр 13:53
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон текбол федерацияси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтди

Теглар :  ТекболАдлия
Яқинда ташкил этилган Ўзбекистон текбол федерацияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтди ва ўзининг расмий фаолиятини бошлади.

Федерациянинг ушбу ҳужжатини МОҚ Бош котиби, Ўзбекистон текбол федерацияси раиси Ойбек Касимов қабул қилиб олди. Жорий йилнинг ўзида текбол бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионати ташкил этилиши режалаштирилган.

Текбол 2014 йилда венгриялик икки футбол фанатлари томонидан ўйлаб топилган бўлиб, асосчилари собиқ профессионал футболчи Габор Боршани ва дастурчи Виктор Хусар ҳисобланишади. У футбол ва стол теннисининг уйғунлашган кўриниши ҳисобланади.

Март ойида Халқаро текбол федерацияси раҳбарияти юртимизга ташриф буюриб, ушбу спорт тури бўйича катта тақдимот ўтказган ва уни мамлакатимизда оммалаштириш йўлида Халқаро текбол федерацияси, Халқ таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Ана энди ушбу спорт тури бўйича терма жамоамиз йирик халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Шубҳасиз, мамлакатимизда бу каби қизиқарли спорт турларининг ортиб бориши юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш йўлида аҳамиятли.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг