UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Исроил Мадримов илк бор Теренс Кроуфорд билан юзма-юз келди (ФОТО) 0 22:43Исроил Мадримов: "Мен Спенс эмасман. Бу менинг дивизионим" 0 22:35РАСМАН: Исроил Мадримов бокс юлдузи Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади 0 20:56Футзал. Ўзбекистон камбэк амалга ошириб, Вьетнамни мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди 0 20:36Навбат Душанбе "Катта Дубулға" турнирига. Терма жамоамиз Тожикистонга қандай таркибда боради? 0 20:15"Ринг қироли": Англиялик энг ёш чемпионнинг аянчли тарихи (Мутолаа учун) 0 19:52Жокович Надаль ҳақида: "Афсона билан ҳали 1-2 та турнирда учрашишга умид қиламан" 0 19:31Жон Жонс катта танаффусдан сўнг яна машғулотларга қайтди 0 19:10АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди 0 18:48Гэтжи Холлоуэй билан жанг ҳақида: "Афсусда эмасман" 0 18:27Шин Шимкентда муваффақиятли старт олди 0 18:06Майкл Чендлер Махачев - Порье жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:45U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди 0 17:24UFC Испаниядаги турнирини қачон ва қаерда ўтказиши айтилди 0 17:03The Ring P4P рейтинги янгиланди. Хейни рейтингни тарк этди, Мадримовнинг рақиби эса пешқадам 0

11 апр 16:41
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Хамзат Чимаев — феномен эмас! Қодировнинг ёқимтойи UFC'да раундни ютқазди, нокдаун бўлди ва чеҳраси бежалди

Теглар :  Хамзат Чимаев
Хамзат Чимаев — феномен эмас! Қодировнинг ёқимтойи UFC'да раундни ютқазди, нокдаун бўлди ва чеҳраси бежалди.

Бернс билан даҳшатли жанг бўлди...

Хамзат Чимаев — икки йилдан бери дунёни ақлдан оздираётган UFC'нинг келажакдаги юлдузи. Ташкилотда бор-йўғи 4 та жангда швециялик чечен юлдузга айланди: у атиги 1-2 та зарбани ўтказиб юборди, рақибларини имкониятсиз мағлуб этди ва уни Хабиб билан таққослашни бошлашди. Ҳар бир жангда Хамзат рақибларига жангнинг бошида ташланди ва уларни янчиб ташлади.

Вазннинг иккинчи рақамли жангчиси билан тўқнашув Чимаев учун синов бўлди. Зеро, Гильберт ярим ўрта вазн тоифасидаги энг яхшилардан бири, у чемпионлик учун 2021 йилнинг февралида жанг қилганди. Ўшанда у Камару Усманни нокаут қилишга сал қолганди. Бернс кучли зарбага эга, шунингдек у яхши кураш олиб боради: бразилияликни партер ҳолатига ётқизиш жуда ҳам қийин. Ҳатто у билан Камару Усман ҳам курашишни истамади.

Чимаевга келсак, унинг устун томони ҳам кураш. Унинг ҳеч бир жанги икки раунддан ошмаган.


Бернсга қарши жанг даҳшатли тўқнашув бўлди. Хамзат жангдан аввал Рамзан Қодиров билан гаплашди, ундан сўнг эса октагонда қонли олишувни кўрсатиб берди.

Бернс билан жанг олдидан Чимаев Қодиров билан юзма-юз гаплашган — жангчи Чеченистон Республикаси раҳбари билан дўст бўлиб, унинг олдига борган. Тахминларга кўра, айнан Қодиров 2021 йилда жангчи коронавирусга чалинган пайтда Чимаевни спортга қайтишга кўндирган. Чимаев жанглар олдидан хотиржам: у бепарволик билан қаҳва ичади ва мухлислар билан суратга тушади. UFC 273 олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида эса у журналистларнинг саволларига дангасалик билан жавоб бериб, телефонида карта ўйнади.

Гарчи кўпчилик Бернсга ишонмаса ҳам, у Чимаевга фаолиятидаги энг қийин жангни тақдим этди. Бернс яхши ҳимояланди. Хамзат буни яхши тушуниб етди ва беҳуда куч кетказмади. Шунинг учун, жанг тўлиқ турган ҳолда бўлди.

Биринчи раундда Хамзат устунлик қилди ва Бернсга босим ўтказди, бразилиялик эса кучли якка зарбалар билан жавоб қайтарди. Бразилиялик жуда оғир зарбага эга ва буни Чимаев яхшигина ҳис қилди.


Биринчи раунд ўзаро ҳужумлар остида ўтди, бироқ Чимаев ташаббусни ўз қўлига олди ва кўпроқ кучли, нокаут қилишга қаратилган зарбалар берди — 18 тага қарши 27 (бошига 15-11).

Аммо иккинчи раундда Бернс тўлиқ кучини кўрсатишни бошлади: у Чимаевни тўхтата бошлади, кўп ва қаттиқ зарбалар берди. Хамзат эса бироз ҳаяжонланиб қолди. Чимаевнинг куч-қуввати тугаб бораётгани сезилди, шунинг учун Чимаевнинг ақл бовар қилмайдиган кардиоси ҳақидаги афсона бўрттирилганлиги билиниб қолди. Шу билан бирга, 35 ёшли Бернс ҳам анча чарчаб қолганди: у бор кучини иккинчи беш дақиқаликка ишлатиб қўйди. Иккинчи раунд Бернснинг фойдасига ҳал бўлди 56:37 (45-29 бошига). Сўнгги сонияларда эса Бернс кутилмаганда Хамзатни нокдаун ҳолатига ҳам туширди.

Устунлик Бернс томонига ўтаётгандек туйюлди, аммо учинчи раунд бошида маълум бўлдики - бразилияликнинг кучи тугаб қолди. Чимаев буни пайқади ва Бернсни нокаут қилишга уринди, бироқ чеченнинг зарбалари ҳам анча кучсизланиб қолганди. Чунки унинг ҳам кучи деярли қолмаганди.

Чимаев UFC'да ТОП эканлигини исботлади, бироқ у феномен эмас. Ковингтон билан жанг қилиши мумкин, бироқ Камаруга кучи етмаслиги эҳтимоли бор

Чимаев жангда бир овоздан ғалаба қозонди ва бу табиий ҳол. Жанг тенг бўлдими? Бўлди. Бернснинг жангини сенсация деб бўлмайди, чунки кўпчилик Бернс катта тажрибага эга бўлган энг яхши UFC жангчилардан бири эканлигини билар эди. Чимаев ҳали бундай қаршиликларга дуч келмаганди.

Шу ўринда савол туғилади – Чимаев атрофидаги шов-шув адолатлими? Негаки, кўпчилик Хамзат Бернсни осон мағлуб этади деб ўйлаганди, аммо якунда Хамзат бразилияликни осон мағлуб эта олмади. Унинг ўрнига битта раундни ютқазди, нокдаун бўлди ва юзини даҳшатли жароҳатлар ўраб олди.

Чимаевнинг атрофидаги мақтовлар йўқолдими? Ҳа ва йўқ. Бернс — рейтингинг иккинчи рақамли жангчиси. Аммо Чимаев уни якдил қарор билан мағлуб этди. Бунгача Гильберт ярим ўрта вазндаги 6 та жангнинг 5 тасида ғалаба қозониб, фақат Камару Усманга ютқазган. Шундай экан, Чимаевнинг бундай жангчи устидан қозонган ғалабаси Хамзатнинг UFC'нинг энг юқори поғоналаридан бирида бўлишга муносиб.

Аммо у ФEНОМEН эмаслиги маълум бўлди. Уни Хабиб билан солиштиришга ҳали эрта: Нурмагомедов бутун фаолияти давомида устунлик қилди ва рақибларига имконият қолдирмади. Чемпионнинг жангига ҳеч ким дош бера олмади, бироқ Чимаев илк хавфли жиддий рақибнинг ўзида қийинчиликка учради.

Чимаев ва Бернс даҳшатли жанг намойиш этиб беришди ва бунинг учун мукофотланишди. Бернснинг зарбаларини Хамзат ҳис қилгани аниқ. Иккинчи раундда нокдаунга тушиб қолди. Шу билан бирга айтиш керакки, Хамзат зарбага туриб бера оладиган жангчи эканлигини ҳам кўрсатиб берди. У бир нечта кучли зарбаларни ўтказиб юборди, аммо нокаут бўлмади.

Энди нима бўлади? Жанг олдидан Уайт агар Чимаев ғалаба қозонса, Ковингтонга қарши даъвогарлик жангида иштирок этади деди. Бироқ бу жангни Колби истайдими? Афтидан, америкаликнинг ўзи энди камарни қувиб, Усман билан учинчи марта учрашишни истамайди

Колби катта эҳтимол билан Дастин Порьега қарши жанг қилмоқчи. Бу жанг учун анча хавфсиз ва катта фойда олиб келади. Хамзатга қарши жанг эса бироқ қийин бўлиши мумкин, чунки чеченнинг гавда тузилиши анча катта. Хамзатнинг олдида Колби жуда кичик бўлиб қолади.

Колбига қарши бўлажак жангда Хамзат устунлик қилиши мумкин. Хамзатнинг Колбига қарши партерда ишлаши анча қийин, чунки Ковингтон ерда анча яхши ҳаракат қилади. Шунингдек АҚШ вакилининг кардиоси ҳам жойида. Хамзат рақибини турган ҳолда нокаут қилиши мумкин.

Бироқ Хамзат Чимаевнинг вазн чемпионига қарши жанг қилишига ҳали анча борга ўхшаб қолди. У бу жангда аниқ андердог бўлади. Камару ҳеч бир жабҳада рақибидан кучсиз эмас. Шунингдек, Камарунинг гавдаси ҳам ярим ўрта вазн учун анча катталик қилади ва улар орасида фарқ катта бўлмайди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
11 апр 20:33:22
Uz_MMA
Зўр тахлил админга рахмат, хаммаси жой жойида йозилган мақола
   
11 апр 19:22:31
Адекват
Яхши тахлил учун рахмат. Айтганларидек хаммани ва хаммасини вакт жойига куяди. Мана осмон фалакда учиб юрган, 2 та зур ЮФС жангчисини бир окшомда йук киламан деган, Шавкатни чурбан деган мактанчокни билдик, яхшидир, лекин зур эмас. Хамюртлар дуо килайлик бизни камтар узбек йигитларимиз ЮФС га утиб Темур авлодларини кандайлигини дунега курсатиб куйсин.
   
11 апр 19:21:55
Адекват
Яхши тахлил учун рахмат. Айтганларидек хаммани ва хаммасини вакт жойига куяди. Мана осмон фалакда учиб юрган, 2 та зур ЮФС жангчисини бир окшомда йук киламан деган, Шавкатни чурбан деган мактанчокни билдик, яхшидир, лекин зур эмас. Хамюртлар дуо килайлик бизни камтар узбек йигитларимиз ЮФС га утиб Темур авлодларини кандайлигини дунега курсатиб куйсин.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг