UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 11:38Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:07Моуриньо кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 0

25 дек 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хамзат Чимаев кейинги жанги санасини эълон қилди

Яримўрта вазн тоифаси UFC рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган Хамзат Чимаев навбатдаги жанг санасини ошкор қилди.

Швециялик аралаш яккакураш устаси 4 март куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида октагонга кўтарилади. Ҳозирча рақиб номи расман маълум эмас. Бу ҳақда Чимаевнинг ўзи хабар берди. 

"Мен аллақачон машғулот лагеридаман. Лекин ҳозирча рақибим ким бўлишини билмайман. Номлар тез-тез ўзгаряпти. Ҳар ҳафта менга қўнғироқ қилиб, рақиб ўзгарганини айтишяпти. Мен билан жанг қилишни истаётганлар кўп, лекин иш шартнома имзолашга келганида ҳамма қочиб қоляпти. Менга тўртта давлатдан тўрт рақиб беришди. Лекин якунда ҳеч бири жангга рози бўлмади. Кўрамиз нима бўлар экан, аммо мен 4 март куни Лас-Вегасда октагонга чиқмоқчиман", - деди "Борз". 

Асли келиб чиқиши чеченистонлик бўлган Хамзатнинг айтишича, у яримўрта ва ўрта вазн тоифаларида жанг қилишга тайёр. Шу жумладан, ўрта вазннинг янги чемпиони Алекс Перейра билан ҳам. 

"Яримўрта ёки ўрта вазн – менга умуман фарқи йўқ. Рақиб беришса бўлгани. Очиғи, рақиб кутишдан чарчадим. Ижтимоий тармоқда рақиб излаш менга ярашмайди. Кейинги жангим чемпионлик бўлиши керак. Алекс Перейранинг рекорди 6-1. У мағлубиятга учраган, мен эса ҳаётимда ҳам ютқазмаганман. UFC ҳам бу жангни хоҳлаяпти. Лекин Перейра жангдан қочяпти. Бу ҳолатда нима қила оламан?", - дея сўзига якун ясади Чимаев. 

Маълумот учун, 28 ёшли Хамзат Чимаев сентябрь ойида америкалик Кевин Холандни жанг якунланишига уч дақиқа қолган бир пайтда бўғиш усун билан мағлубиятга учратган ва UFC промоушенидаги ғалабали сериясини олтита жангга етказиб олганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 дек 20:11:05
baksyor
Jang yakunlashishiga uch daqiqa qolgandamas birinchi raunda bug'ib quygan
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг