UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

23 сен 10:10
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари

Ханчжоу-2022, Париж-2024: Бадминтон ва чим устида хоккей федерацияларининг тақдимоти тингланди

Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимизнинг Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича тақдимот режалари кўриб чиқилмоқда.

Кеча Ўзбекистон чим устида хоккей ва Ўзбекистон бадминтон федерацияларининг тақдимотлари тингланди. ZOOM платформасида ўтган тадбирда МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги қўмита мутасаддилари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакиллари, Ўзбекистон чим устида хоккей ҳамда Ўзбекистон бадминтон федерациялари раҳбарияти ва мураббийлари қатнашишди.

Таъкидлаш жоиз, ҳар икки йўналишда ҳам Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритиладиган йўлланмаларимиз йўқ ва бу борада имкониятлар ҳам қолмаган. Шу боис бор эътибор бўлажак мусобақаларга қаратилган.

Чим устида хоккей спортида жамоани тўлиқ шакллантириш бўйича қатор масалалар мавжуд. Мураббийлар штабининг маълум қилишича, айни пайтгача терма жамоа вакиллари учун керакли спорт инвентарлари етишмайди. Сифатли майдон эса фақат Андижон вилоятида бор. Федерация мутасаддилари ўз тақдимотларида жамоани тўлиқ шакллантириш учун нафақат керакли инвентарлар, балки тиббий-фармокологик воситалар билан таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратишган. Шунингдек, ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш учун Тошкентда барпо этиладиган базага ушбу спортнинг махсус майдон қопламасини олиб келиш борасида иш кетаётгани маълум қилинди.

Бадминтон спорти Осиё миқёсида кучли ривожланишга эга. Сўнгги Олимпия ўйинларида ҳам совриндорларнинг аксарияти қитъадошларимиз ҳисобланишади. Шу боис сариқ қитъада Олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритишнинг ўзи бир мунча мушкул вазифа. Ўзбекистон бадминтон федерацияси томонидан тайёрланган тақдимотда бу жиҳатга алоҳида урғу берилди. Терма жамоа мураббийи Олег Саватюгин лицензион ўриндан жой олиш учун бадминтончиларимиз доимо йирик халқаро мусобақаларда иштирок этиб боришлари зарурлигини таъкидлади. Зеро, ушбу спорт турида лицензиялар йирик мусобақаларда қайд этилган энг яхши натижалар бўйича тузилган рейтингга қараб тақсимланади. Қолаверса, спортчиларимиз кучли спарринг рақиблари билан ишлашлари, улар учун керакли инвентарларни таъминлаш бўйича ҳам фикрлар билдирилди.

Тадбирда иштирок этган МОҚ раҳбари мазкур режалар бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бир вақтлар, айниқса, чим устида хоккей бўйича кучли анъанага эга жамоамиз бўлганини яхши биламиз. Насиб қилса, биргаликда ўша жамоани қайта тиклаймиз. Бадминтон бўйича ривожланишнинг янги босқичига чиқамиз. Бунинг учун ҳаммамиз баҳамжиҳат ишлашимиз лозим. Режалар билан танишиб чиқдим. МОҚ ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Сизларни қўллаб-қувватлайди. Бу борада барча шароитларни яратиб беришга тайёрмиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг