UZ

Сўнгги янгиликлар

08:21Велоспортчимиз Нафосат Козиева Испания кубоги совриндори! 0 07:53Марк Урванов рақиби Шоҳжаҳон Эргашев томорқасига "тош отди" (ВИДЕО) 0 07:27Трамп жаҳон чемпионларига совринни топшириши кутилмоқда 0 19:01Нодирбек Абдусатторов "Quantbox Chennai Grand Masters 2026" турниридаги иштирокини бошлади 0 18:30Конор Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг борасида талаб қўйди 0 17:43"Шунчаки қачон ва қаердалигини айт". Хамзат Чимаев яна Стриклендни реваншга чақирди 0 16:28Чемпион Райан Гарсиянинг кейинги жанги расман эълон қилинди 0 15:45U 19 ёш тоифасидаги боксчи йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди 0 15:02Мессининг "Олтин тўп" қўлга киритиш имконияти 88 фоизгача кўтарилди 0 14:14Арман Царукян Лос-Анжелес Олимпиадасида қатнашиши мумкинлигини айтди 0 13:28Собиқ чемпион Макгрегорнинг кейинги рақиби ким бўлиши мумкинлигини айтди 0 12:49Макс Холлоуэйнинг мураббийи Макгрегор билан трилогия ҳақидаги саволга жавоб берди 0 12:13ЖЧ тарихида илк бор финалда Европа ва Америка Кубогининг амалдаги чемпионлари ўзаро тўқнаш келишади 0 11:30Богдан Гусков: "Бу вазиятда нима ҳақида ўйлаш керак эди?" 0 10:54Бугун 14 нафар боксчимиз Осиё чемпионлиги учун жанг қилади 0

14 апр 21:38
Янгиликлар

Болалар спорти

Хўжаободда ёш чемпионлар тарбияланмоқда

Жисмоний тарбия ва спортга бўлган оммавийликни таъминлашда, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтишида, қолаверса, истеъдодлар камол топишида болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг ўрни таҳсинга лойиқ.

Андижон вилоят Хўжаобод туманидаги болалар – ўсмирлар спорт мактабида ҳам 1320 нафар ўғил-қизлар  спортнинг футбол, енгил етлетика, волейбол, баскетбол, қўл тўпи, бокс, кикбоксинг, юнон – рум кураши, бадиий гимнастика, шахмат, оғир атлетика, қўл жанги, стол тенниси, белбоғли кураш, эркин кураш, тош кўтариш, сузиш, мини-футбол каби йигирмата  спорт турлари бўйича 52 нафар мураббий қўл остида машғулотларга зўр беришган.

Юқорида таъкидлаганимиздек, аввало  ушуб спорт мактабидаги болаларнинг бўш вақти мазмунли ўтмоқда, қолаверса, улар орасидан чемпионликка даъвогар иқтидорли спортчи-ўқувчилар сараланмоқда. Спорт мактабида яратилган қулай шарт-шароитлардан унумли фойдаланган тарбияланувчилар томонидан биргина ўтган йилнинг ўзида  қўлга киритилган юқори натижалардан кўринадики,  иродали, истеъдодли  ўқувчилар кўпчиликни ташкил этади. Мисол учун, қўл жангидан Ўзбекистон чемпионати ва кубок беллашувларида ўн битта медаль, Россиянинг Уфа шаҳрида ўтган халқаро мусобақада кумуш медаль (Фаррух Тўхтасинов) ,  тош кўтаришдан  республика чемпионатларида  битта олтин, иккитадан кумуш ва бронза,  Бухоро шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида бешта олтин ,  универсал жангдан мамлакат чемпионтларида тўртта медаль,   белбоғли кураш бўйича эса, Ўзбекистон биринчилик баҳсларида тўртта олтин, учтадан кумуш ва бронза, Россиянинг Қозон шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемионтида битта олтин (Саитжаҳон Саиткамолов)... Хуллас, бундай натижаларни янаям давом эттириш мумкин. Лекин асосийси болаларнинг жисмоний тарбия ва спортга бефарқ эмаслигида, спортга ошно бўлиб, ўзида бўлан қобилиятларини машғулотлар орқали юзага чиқараётганида ва шу боис, ҳали балоғат остонисига қадам қўймасдан ЮРТНИ улуғлашга интилаётганида. 

БЎСМ директори, мини –футбол бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, “Шуҳрат” медали соҳиби Шавкатбек Муҳиддиновнинг даъкидлашича, жорий йилда  ҳам тумандаги ўқувчиларни спорт турларига янада кўпроқ жалб этиб, мусобақаларда натижалар салмоғини оширишдан иборат . Шунингдек, БЎСМда ўғил-қизларга моҳирлик билан спорт сирларини ўргатишда Гулмира Раҳмонова (тош кўтариш), Шоҳнигор Муҳиддинова (баскетбол), Жасур Аҳмедов (қўл жанги), Шомансур Шокиров (футбол), Комилжон Ниёзов (футбол), Алишер Мирзаев (белбоғли кураш), Зарнигор Раҳимова (бадиий гимнастика) сингари бир қанча мураббийларнинг меҳнатлари  эътирофга сазовор.

БЎСМ директори Шавкат ака Муҳиддиновнинг ташаббуси билан туманда аёллар футболи яхши йўлга қўйилган. БЎСМда ҳам  футбол бўйича қизлардан  иборат гуруҳларнинг борлиги ва терма жамолар учун муносиб издошлар тарбияланаётганини  қисқача бўлса ҳам, айтмаса бўлмас. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг