UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

20 мар 07:47
Янгиликлар

Токио-2020

ХОҚ Токио-2020нинг қолдирилмаслиги ҳақида расмий хабар берди

Айни пайтда бутун дунёда кенг тарқалиб бораётган коронавирус эпидемияси сабаб кўплаб спорт, маданий тадбирлар бекор қилинмоқда.

Бу йилнинг энг йирик спорт мусобақаларидан бири, шубҳасиз, июль-август ойларида ўтадиган Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларидир. Бир қатор хорижий ОАВда бўлажак Олимпиаданинг қолдирилиши бўйича хабарлар, муҳокамалар кенг авж олаётган бир пайтда Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) бу борада расмий баёнот берди.

Унга кўра, бўлажак Олимпия ўйинлари белгиланган санада ўтказилади, фақат бунда ташкилий қўмита 2 та энг муҳим шартга амал қилади:

1. Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ҳар бир спортчи, делегация аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш;
2. Олимпия спорт турлари ва атлетлар манфаатини ҳимоя қилиш.

Айни пайтга келиб мусобақанинг 57 фоиз йўлланмалари ўз эгаларини топиб бўлган ва қолган 43 фоиз лицензиялар тақсимоти қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1. Қўлга киритилган квоталар МОҚ ва спортчилар ҳисобида қолади.
2. Режалаштирилган квалификацион турнирлар ҳар бир жамоа ва спортчилар учун қулай ва хавфсиз муҳит юзага келганида адолатли амалга оширилади.
3. Саралаш тизимидаги ҳар қандай ўзгаришлар қуйидагиларга асосланади:
– Шу вақтгача бўлган натижалар (аввалги кўрсаткичлар, миллий федерациялар рейтинги ва ҳоказо);
– Мавжуд танлов тамойиллари (континентал ва минтақавий мусобақалар, қўлга киритилган рейтинглар ва бошқалар). Қолган квоталар истисно ҳолатларида Токио-2020 ташкилий қўмитасининг кўриб чиқиши билан тақсимланиши мумкин.

Юқорида келтириб ўтилган тамойилларга мувофиқ миллий федерациялар ҳар бир спорт турининг саралаш тизимидаги камчиликлари бўйича алоҳида таклифлар киритиши мумкин. Ҳар қайси ўзгаришлар (ҳар бир спорт тури учун) 2020 йил апрель ойининг бошигача эълон қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг