UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

13 май 07:59
Янгиликлар

Бошқалар

Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Полвонов Ортиқ Мақсудбекович Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан, шу кунгача Урганч шаҳар якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори лавозимида фаолият юритиб келган Полвонов Ортиқ Мақсудбекович Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Ортиқ Полвонов 1980 йил 19 ноябрь куни Урганч шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2006 йили Урганч давлат университетининг жисмоний тарбия ва жисмоний маданият факультетини (сиртқи) тугатган. Оилали, уч нафар фарзанднинг меҳрибон отаси.

Меҳнат фаолиятини 2005 йили Урганч шаҳар ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бўлими оммавий спортни ривожлантириш ва спорт тадбирларини ташкил этиш бўйича бош инспектори лавозимида бошлаган.

2006-2013 йиллар мобайнида Хоразм вилояти ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармаси тасарруфидаги 3-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори, сўнгра Хоразм вилояти 2-сонли Олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори бўлиб ишлаган.

2016 йилдан шу кунгача Хоразм вилояти якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ортиқ Полвоновга масъулиятли лавозимда омад тилайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг